Кодекслар лойиҳалари

Эълонлар ва тендерлар

Олий суд Раёсати

 
Раёсат аъзолари
Исми, фамилияси
Лавозими
Козимджан Камилов
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
Холмўмин Ёдгоров Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси
Баходир Дехканов
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари -
маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси
Бахтиёр Исаков
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари -
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси
Ибрагим  Алимов
Судья
Олим Ҳайитов
Судья
Амирхон Сиддиков Судья
Шахноза Ахатова Судья

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати энг юқори судлов инстанцияси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан белгиланадиган миқдорда тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати таркибига лавозим бўйича кирадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати:

  • ишларни назорат тартибида кўради;
  • суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари ва аппаратининг ишини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқади;
  • қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.