31 ТА МУРОЖААТ ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ

15 июль 2019

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида  олиб  борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг 13 июль куни Олий суд раиси ўринбосари Б.Исақов ва Олий суд судьялари томонидан Тошкент вилоятининг Пскент ва Бўка туманларида сайёр қабул  ўтказилди.

Сайёр қабул давомида жами 58 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. 12  нафар фуқаронинг аризалари назорат тартибида  қабул  қилинди. 15 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 31 та мурожаат жойида қаноатлантирилди.

- Сайёр қабулга келиб, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судининг 2019 йил 15 февралдаги ўзимга нисбатан чиқарган суд ҳукмидан норози бўлиб мурожаат қилдим, - дейди Пскент тумани Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи  Ирода Римқулова,   - Аризам назорат тартибида ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди. Яқин вақт ичида адолатли кўриб чиқилади, деб умид қиламан.

 

Олий суд Матбуот хизмати