50 НАФАР МАҲКУМ ОЗОД ЭТИЛИБ, ОИЛАСИ БАҒРИГА ҚАЙТАРИЛДИ

08 июль 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимига оид муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 6 июль куни Навоий вилоят аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.

Сайёр қабуллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти ҳамда Конимех тумани Халқ қабулхоналарида ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида 41 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 26 нафарининг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 14 та  мурожаат назорат тартибида ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Бундан ташқари, Олий суд раҳбариятининг сайёр қабуллари давомида суд ҳукмларига асосан озодликдан маҳрум қилиш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаб турган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларига асосан жазони ижро этиш идоралари томонидан жами 143 нафар шахсга нисбатан киритилган тақдимномалар судда кўрилиб, қаноатлантирилди.

Жумладан, 35 нафар шахс суд ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмидан озод қилинган бўлса, 36 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган жазо енгилига алмаштирилди.

Кўрилган материаллар бўйича 50 нафар маҳкум озод этилиб, оиласи бағрига қайтарилди.

Шунингдек, 72 нафар маҳкум енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилди.

Қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича судларда кўрилган ишлар юзасидан 54 нафар фуқаро Президентимизга, Олий суд раҳбариятига ва судьяларга ташаккурнома ва миннатдорлик хатлари ёзиб қолдирди.

 

Аблқосим Рузиқулов,

Жиноят ишлари бўйича

Навоий вилоят суди раиси