8 НАФАР ТАДБИРКОРГА ҲУҚУҚИЙ ТУШУНТИРИШ БЕРИЛДИ

15 апрель 2019

Бухоро шаҳрида иқтисодий суд вакиллари,  тадбиркорлар, банк, солиқ, божхона вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.  

buhor2.png

Қизғин баҳс-мунозаларга бой ўтган тадбирда Бухоро вилояти иқтисодий суди раиси М.Саидов, Когон туманлараро иқтисодий судининг раиси Ш.Маҳмудов ва Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси С. Қўшшаев иштирокчиларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди. 
 
Семинарда 8 нафар тадбиркорга кредит, божхона ва солиқ соҳаларига оид фаолиятидаги муаммолари юзасидан  ҳуқуқий тушунтириш берилди.
 
 
Бухоро вилояти иқтисодий суди