АЁЛЛАРНИ ЧЕТ ЭЛГА СОТМОҚЧИ БЎЛГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

05 декабрь 2018

Фарғонада икки нафар аёлнинг одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди. Бу жиноят ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Бундай жиноят билан шуғулланган К. Камоловага нисбатан қидирув эълон қилиниб, қўлга олинди.

aellar.png

“Фарғона” халқаро аэропортидан ҳар куни минглаб одамлар бошқа давлатлардан юртимизга келади, яна кўплари эса бирор юмуш билан чет элга учиб кетади. Санкт-Петербургга йўл олаётган икки нафар аёл эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан тўхтатилди. 

Чунки К. Камолованинг қилмишлари ҳақида тегишли хабар келган эди. Бу эса икки нафар аёлнинг “одамфуруш“лар тўридан қутилиб қолишига сабаб бўлди. 

Қува туманилик К. Камолова муқаддам безорилик билан уч бора судланган бўлса-да, ундан тегишли хулоса чиқармади. Россия Федерациясида ишлаб юрган пайтида осонгина пул топиш йўлини излашга тушди. Таниши М. Эгамбердиева билан олдиндан жиноий тил бириктириб, фарғоналик М. Т. ва З. Т. ларни моддий жиҳатдан қийналиб юрганлигини билиб, улар билан телефон ва интернет орқали алоқада бўлади. Уларни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида катта миқдорда пул ишлаб топиши ҳақида айтиб, алдайди. Албатта, кўп пул топиш ҳақидаги гаплар икки аёлга тинчлик бермайди ва улар бу таклифга рози бўлади. Бунинг учун К. Камолова уларга авиачипта ҳам сотиб олиб берди. М. Т. ва З. Т. ларни Россия Федерациясига олиб ўтиб, уларни шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйган ҳолда, моддий манфаат эвазига бегона эркаклар билан жинсий алоқа қилдириш орқали шаҳвоний эксплуатация мақсадларида фойдаланиш учун К. Камоловага юбораётган вақтида ушланган. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан енгил ва нопок ишни кўзлаган К. Камоловага тегишли жазо тайинланди. 

 

ЎзА