АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ САЙЁР СУД МАЖЛИСИДА КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

21 июнь 2019

Кейинги пайтда иқтисодий судлар томонидан жойларда сайёр судлар ўтказилиши кўрсаткичи ошиб бормоқда.

Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси биносида Тошкент вилоят иқтисодий суди судьялари Р.Ҳайдаров, Ҳ.Нарзиев, Л.Кариевадан иборат таркибда апелляция инстанциясининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суд мажлисидан олдин Тошкент вилоят иқтисодий суди судьялари томонидан туман давлат солиқ инспекциясида амалиёт ўтаётган солиқ коллежи ўқувчиларига суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиб-таомиллари, солиқ низоларини судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тушунтириш берилди.

Шундан сўнг, Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси томонидан киритилган апелляция шикояти сайёр суд мажлисида мазмунан кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

 

К.Авезов
 Зангиота туманлараро
иқтисодий суди раиси в.б