ЯРИМ ЙИЛЛИК ИШЛАР САРҲИСОБИ

19 июль 2019

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида Жиззах вилоятининг жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судлари раислари 2019 йилнинг ўтган биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ва соҳа фаолияти бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллар ўртасида матбуот анжумани ўтказди.

Унда жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси Эркин Ходжакулов, вилоят маъмурий судининг раиси Асқар Мамараҳимов, фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг судьяси Икром Тошев ва вилоят иқтисодий судининг судьяси Раҳматжон Бердияровлар судлар томонидан одил судловни амалга ошириш, жисмоний ва юридик шахслар, хорижий инвесторларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоялаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда амалга оширилган ишлар бўйича ахборот беришди. 

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярми давомида жами 838 нафар шахсга нисбатан 621та жиноят иши кўриб тамомланган, шундан 281 таси ёки 45,2 фоиз ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган. Вилоят судининг барча инстанцияларида 12 нафар шахс 8 та жиноят иши юзасидан оқланган. 256 нафар шахсга нисбатан 168 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айбловлар суд мажлисида ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли айблов ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган, 51 нафар шахслар 44 та жиноят иши юзасидан суд залидан озод қилинган. 673 нафар маҳкумлар муддатидан илгари жазодан озод қилинган, 291 нафар маҳкумларга нисбатан оғирроқ жазо енгилроғи билан алмаштирилган, 126 нафар шахсларга нисбатан жамоат ташкилотларининг кафиллиги асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган. Мурожаатларни ҳал қилиниши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослаганда 153 тага ёки 61,9 фоизга камайганлиги таъкидланди. 

Жиззах вилоят маъмурий судларнинг иш юритувига биринчи ярим йилликда жами 10 минг 626 шахсга нисбатан 9 минг 233 та маъмурий ишлар келиб тушган. Судлар томонидан биринчи босқич судида  жами 9 минг 908 нафар шахсга нисбатан 8 минг 587 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва қўлланилган чораларнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида ишларни сайёр суд мажлисларида кўришга алоҳида эътибор қаратилди ва кўриб тамомланган 8 минг 587 та ишларнинг 4 минг 867 та ёки 56,7 фоиз сайёр суд мажлисларида кўрилиши таъминланди.

Шу даврда кўриб тамомланган маъмурий ишлар бўйича 5 минг 651 та иш бўйича 6 минг 320 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида қарор чиқарилган бўлиб, шундан 5 минг 171 та маъмурий иш бўйича 5 минг 827 нафар шахсга жами 5 4,млрд. сўм  жарима жазоси, 58 та иш бўйича 59 нафар шахсга нисбатан махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 417 та иш бўйича 428 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ, 3 та иш бўйича 3 нафар шахсга  нисбатан маъмурий депортация жазоси қўлланилган. 

Судлар томонидан биринчи ярим йилликда 3588 нафар шахсга нисбатан 2936 та маъмурий ишлар тугатилган.

Шу даврда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида судлар томонидан 132 та ишлар кўрилиб, шундан 130 таси қаноатлантирилиб, 2 таси рад қилинган.

Йўл қўйилган камчиликлар учун ҳмсобот даврида 154 та тақдимномалар киритилган.

Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан жами 319 та  оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тамомланган бўлиб, шундан 227 таси қаноатлантирилган, 57 таси рад қилинган, 30 та иш тугатилган, 5 таси кўрмасдан қолдирилган. 13 та иш сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Кўрилган ишлар бўйича жами 69 та ёки 21,6 фоиз  хусусий ажримлар чиқарилган.

2019 йилнинг  биринчи ярмида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судлари томонидан 1.508 та фуқаролик ишлари кўриб якунланган бўлиб, ўтган даврга нисбатан 653 тага камайган. 

Кўриб тамомланган ишларнинг 652 таси ёки 43,2 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Кўрилган 1.508 та фуқаролик ишларининг 1.295 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган, 76 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилиб, 137 та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Судга мурожаат этишда 326.974.153 сўм давлат божи тўланган бўлиб, судлар томонидан 532.829.299 сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Шу билан бирга 714 та 680.348.515 сўмлик суд буйруқлари чиқарилган.

201 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилиб, шундан 44 та маъруза, 112 та давра суҳбатлари, 45 та семинарлар ўтказилди. Шундан 90 таси шаҳар жойларида ва 111 таси қишлоқ жойларида ўтказилган.

Иқтисод судлари томонидан ўтган биринчи ярим йилликда жами 8067 та ишлар кўрилган. Жами 218,066 млрд сўм ундирилган

2018 йилнинг шу даврида кўрилган 32 минг 847 та ишларга нисбатан жорий йилда 24 минг 780 тага камайган.

Ихтиёрий тўланган давлат божлари 297,140 млн сўмни ташкил қилган.

Давлат бюджетига суд қарорига кўра 5 млрд. 236. млн сўм  давлат божи ундириш белгиланган.

Кўрилган низоли ишларнинг 5763 таси ёки 77.2 % (ўтган  йилда 20242  ёки 67 %)  сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

453 та тадбиркорлик субъектининг 36 млрд. 269 млн 920 минг сўмлик даъволари қаноатлантирилган. Шулардан 207 таси 15 млрд 755 млн 430 минг сўмлиги кичик бизнес субъектлари, шу жумладан 15 млрд 500 млн 890 минг сўмлик 200 таси фермер ва деҳқон хўжаликларидир.

Хорижий инвесторлар иштирокидаги қўшма корхоналарнинг 3 млрд. 639 млн 200 минг сўмлик 56 та даъволари қаноатлантирилди.

85 та хусусий ажрим ва тақдимномалар чиқарилди.

         Видеоконференцалоқа режимида ҳисобот даврида 106 та ишлар кўриб  чиқилди, бундан ташқари бошқа вилоятлар судлари иш юритувларидаги 134 та ишлар юзасидан ВКА режимида суд мажлисларини ўтказишга кўмаклашилди. Ўтган 6 ойда 164 та банкротлик билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилган

Шундан 163 таси банкрот деб топилган, 1 таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Кўрилган ишларнинг қарийб 60 фоизини боқиманда қарздорликни ундириш ҳақидаги ишлар ташкил қилган.

Матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарилди.

 

Олий суд Матбуот  хизмати