Ахборот хизмати

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ АХБОРОТ ХИЗМАТИ 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, Олий суд ҳамда умумюрисдикция судлари фаолиятини ОАВда кенг тарғиб қилиш ва жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2015 йил 18 мартдаги 6-сонли Фармойиши билан Ахборот хизмати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2015 йил 8 октябрдаги РС-39-15 сонли Қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахборот хизмати тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.

Ахборот хизмати мазкур Низомга мувофиқ, Ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби ва иш юритувчи котибдан иборат таркибда фаолият юритади.

Ахборот хизмати раҳбари – Усаров Олим Авалбаевич.
Матбуот котиби – Абидов Азиз Агзамович.
Ахборот хизмати билан боғланиш телефони: 8-371-239-02-43

АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
  • ахборот материаллари (пресс-релизлар, бюллетенлар, таҳлиллар ва ш.к.) тайёрланиши ва тарқатилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ташкил қилиш;
  • судлар фаолияти юзасидан ахборот материаллари (мақолалар, телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар) тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан интернет нашрларида эълон қилинишини уюштириш;
  • Олий суд раҳбариятининг матбуот анжуманлари, брифинглари, интервьюлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувларини ташкил қилиш;
  • оммавий ахборот воситаларида ёритилиши учун Олий суд фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этиш;
  • тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли ташкил қилиш ва бу соҳадаги тадбирлар самарадорлигини таъминлаш;
  • жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида Олий суд ходимларининг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари бўйича даврий Медиа-режани шакллантириш ва ижроси юзасидан мониторинг олиб бориш;
  • Олий суднинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайтини замонавий талаблар асосида юритиш ҳамда унда жойлаштириладиган ахборотларнинг долзарблигини ва ҳаққонийлигини таъминлаш;
  • оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликни Олий суд фаолиятига доир ахборот-маълумотлар ҳақида хабардор қилиш;
  • оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳуқуқий мавзуда материаллар тайёрлашда уларга кўмаклашиш, шунингдек, ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш;
  • ўтказиладиган муҳим тадбирларининг фотоматериалларини Олий суднинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштириш;
  • судлар фаолияти бўйича фото- ва видеоархив фондини ташкил қилиш ва юритиш.
  • Ахборот хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
  • Олий суднинг йиғилишлари ва бошқа тадбирларида иштирок этиш;
  • Олий суднинг таркибий бўлинмалари ва умумий юрисдикция судларидан очиқ ахборотларни сўраб олиш;
  • Олий суднинг ахборот сиёсатини ва Ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни Олий суд раҳбариятига киритиш;
  • мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида йиғилишлар уюштириш;
  • Олий суд матбуот анжуманлари ва брифингларини ташкил қилиш;
  • Олий суд фаолиятига оид ахборот ва материаллар тайёрлаш ва чоп этиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат идоралари ахборот хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва улардан зарур ахборотларни сўраб олиш;
  • заруриятга қараб, республика ва халқаро аҳамиятга молик тадбирларда Ахборот хизмати ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Олий суд вакили сифатида иштирок этиш.
  • Ахборот хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Янгиликлар, воқеалар ва мақолалар

Ўзбекистон Республикаси Олий суди бюллетени

"Куч-адолатда" газетаси