ЎзР Олий суди ҳузуридаги Тадқиқот маркази

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази
 
Марказ ҳақида
 
Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва либераллаштириш, суднинг обрўси ва мустақиллигини ошириш, одил судловни амалга оширишда қонунийлигини таъминлаш, судлар фаолиятига аралашишга ҳамда ғайриқонуний суд қарорлари чиқарилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ташкил этилди.
 
Марказ ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига ҳисобот берадиган мустақил ахборот-таҳлил ва маслаҳат муассасаси ҳисобланади.
 
Марказ фаолияти тўғрисида батафсил маълумотни http://scrc.uz/uz сайтида олиш мумкин.