Халқаро ҳамкорлик йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик йўналишлари қуйидагилардан иборат:

 - суд-ҳуқуқ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;

 - турли тадбирлар, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатларига халқаро ташкилотларнинг вакиллари ва мутахассисларни жалб этиш;

 - судлов тизимида илғор халқаро тажриба ва амалиётни ўрганиш, жорий этиш, турли тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини жорий этиш орқали судлов тизими самарадорлигини ошириш.

 

Ҳозирги кунда республикамизда халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш, шунингдек, суд- ҳуқуқ ислоҳотларига кўмак бериш соҳасида халқароҳамкорликни ўрнатиш ва биргаликда ҳуқуқий тадқиқотлар ўтказиш бўйича кенгкўламли ишлар олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳозирги замоннинг долзарб муаммоларини ҳал этишда, шу жумладан, суд- ҳуқуқ  соҳасида ҳам ҳамкорликқилиб келмоқда. Бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳам фаол иш олиб бормоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланиб,давлатимизнинг суд-ҳуқуқ тизими фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисоблангани халқаро ҳамкорликка жиддий аҳамият бериб килмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қатор хорижий мамлакатларнинг Олий судлари билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатилган, улар асосида суд-ҳуқуқ соҳасида ўзаро манфаатли муносабатлар ривожланмоқда.

 

Суд-ҳуқуқ соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш самарасини оши­риш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг делега­ция­си Корея Республикаси, Россия Федерацияси, Польша Республикаси, Германия Федератив Республикаси, АҚШ ва бошқа давлатларга ташриф буюрди.

 

Ўз навбатида, Корея Республикаси, Поль­ша, Россия Федерацияси, Финляндия, Франция, Малайзия Қироллиги, Въетнам ва бошқа давлатлар Олий судларининг делегациялари расмий ташрифлар билан Ўзбекистонда бўлдилар ва мамлакатимиз Олий судида амалий музокаралар олиб бордилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг халқаро ҳамкорлиги, шунингдек, Бир­лашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳам­корлик ташкилоти ва ЕҲХТ каби нуфузли халқ­аро ташкилотлар доирасида ҳам амалга оширил­моқда.

 

Олий суд вакиллари Ўзбекистон Республикаси делегациялари таркибида  БМТ­нинг тегишли қўмиталари ишида фаол иштирок этмоқда. Жумладан,Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти 2010 йилда Нью-Йоркда ва Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ва ирқий камситишларни бартараф этиш бўйича қўмиталари сессиялари ишида иштирок этди.

 

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида суд органлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, суд иш юритуви соҳасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришнинг аниқ масалаларини кўриб чиқиш учун ҳар йили ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йиғилиши ўтказилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг Кенгашида ҳар йили иштирок этади.

 

Ўзбекистон Республикаси суд органларининг вакиллари хорижда тегишли мавзулар бўйича ўтказиладиган турли хил халқаро тадбирларда мунтазам иштирок этиб келмодалар. Бугунги кунга адар Ўзбекистон суд тизимининг 70 нафар вакили Америка, Европа ва Осиёнинг 20 дан ортиқ мамлакатида бўлиб ўтган 40 та конференция ва симпозиумларда фаол иштирок этди.

 

2012 йилда “Фуқаролик суд иш юритувини ислоҳ қилиш: самарали суд бошқаруви” лойиҳалаш битими имзоланди, ушбу доирада фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманларларо суди фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бошланди.

 

2013 йилда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (ГИЦ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” Дастури ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди, ушбу доирада 2014 йилга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширишга тайёрланди.

 

Суд тергови жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг процессуал механизмларини такомиллаштириш соҳасида европа тажрибасини қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан танишиш орқали ўрганиш мақсадида, 2014 йил бошида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Франция Республикаси Кассация суди ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди.

 

Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш учун Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ва ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум тузилди.

 

Шунингдек, 2014 йилда Корея халаро ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда “Жиноят содир этилишини олдини олиш ва жиноят суд иш юритуви” мавзуидаги ўқув курси ишида Ўзбекистон вакилларининг иштироки ташкил этилди.

 

2015 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ходимлари Вашингтондаги (АҚШ) Марказий Осиё, Кавказ ва Буюк ипак йўли Тадқиқот институтида "Судлов тизими ва судлов самарадорлигини ошириш" мавзусида ўтказилган семинарда иштирок этдилар. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро хамкорлик агентлиги (USAID) ва БМТ ТДнинг  "Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик" қўшма лойиҳаси томонидан амалга оширилди.