Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси ўринбосарлари

Файзулла АБДУАЗИМОВ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари

Қабулхона: +99871 239-02-07

 

Қўчқор ТОҒАЕВ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари

Қабулхона: +99871 239-02-05

 

Раҳимжон ОБИДОВ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари - Ҳарбий ҳайъат раиси

Қабулхона: +99871 239-02-84

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни

27-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумидан ташқари барча инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди тегишли судлов ҳайъатларининг ташкилий ишига раҳбарлик қилади;
  • судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига маърузаларни тақдим этади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг мажлисларида раислик қилиши мумкин;
  • суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
  • суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш бўйича ишни ташкил этади;
  • судлар томонидан чиқарилган, ўзлари протест киритишга ҳақли бўлган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини тўхтатиб туради;
  • судьялар ва суднинг бошқа ходимлари малакасини ошириш ишини ташкил этади;
  • азифалар тақсимотига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибий бўлинмалари ишига раҳбарлик қилади;
  • фуқароларни шахсан қабул қилади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси йўқлигида унинг ваколатларини раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса раис ўринбосарларидан бири амалга оширади.