Умумий юрисдикция судларида бўш (вакант) судьялик лавозимлари ҳақида маълумот

Умумий юрисдикция судларининг судьяси лавозими захирасига кириш истагини билдирган шахсларнинг ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги
Ф-3949-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида” ги Низомнинг 8-бандига кўра, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига тайёргарлик кўрган, катта ҳаётий тажрибага, бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, юридик ихтисослиги бўйича иш стажи камида беш йил бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари киритилиши мумкин.
Шунингдек, мазкур Низомнинг 4-бўлимига мувофиқ бошқа судьялик лавозимларига номзодини кўрсатиш истагини билдирган шахслар Комиссияга бевосита ёки Умумий юрисдикция судлари судьялари олий малака ҳайъати орқали ариза ва зарур ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин.
2017 йилнинг 4 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судлари тизимида қуйидаги бўш судьялик лавозимлари мавжуд:
 
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди:
 
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 2 нафар судьялик,
округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг 3 нафар раислик ва 2 нафар судьялик лавозимлари;
 
Қорақалпоғистон Республикаси:
 
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг 4 нафар судьялик, туман (шаҳар) судларининг 3 нафар раислик ва 2 нафар судьялик лавозимлари;
 
Андижон вилояти:
 
жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг 1 нафар судьялик
ва туман (шаҳар) судларининг 1 нафар раислик лавозимлари;
 
фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судининг 3 нафар судьялик ва туманлараро судларининг 2 нафар раислик лавозимлари;
 
Бухоро вилояти:
 
жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти туман (шаҳар) судларининг
1 нафар раислик лавозими;
 
фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2 нафар судьялик
ва туманлараро судларининг 5 нафар раислик лавозимлари;
 
Жиззах вилояти:
 
жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг 1 нафар судьялик
ва туман (шаҳар) судларининг 1 нафар раислик лавозимлари;
 
фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг 4 нафар судьялик
ва туманлараро судларининг 1 нафар раислик лавозимлари;
 
Қашқадарё вилояти:
 
жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 1 нафар судьялик
ва туман (шаҳар) судларининг 2 нафар раислик лавозимлари;
 
фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 3 нафар судьялик ва туманлараро судларининг 2 нафар раислик лавозимлари;
 
Навоий вилояти:
 
жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти туман (шаҳар) судларининг
1 нафар раислик лавозими;
 
фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 1 нафар судьялик
лавозими;
Наманган вилояти:
 
жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг 1 нафар судьялик
ва туман (шаҳар) судларининг 2 нафар раислик лавозимлари;
 
фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти туманлараро судларининг 2 нафар раислик ва 1 нафар судьялик лавозимлари;
 
Самарқанд вилояти:
 
жиноят ишлари бўйичаСамарқанд вилоят судининг 2 нафар судьялик лавозими;
 
фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 4 нафар судьялик лавозими;
 
Сирдарё вилояти:
 
жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг 1 нафар судьялик
лавозими;
 
фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг 1 нафар судьялик ва туманлараро судларининг 3 нафар раислик лавозимлари;
 
Сурхондарё вилояти:
 
жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 2 нафар судьялик ва туман (шаҳар) судларининг 2 нафар раислик лавозимлари;
 
фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 4 нафар судьялик, туманлараро судларининг 5 нафар раислик ва 1 нафар судьялик лавозимлари;
 
Фарғона вилояти:
 
жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг 3 нафар судьялик
лавозими;
 
фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг 1 нафар судьялик, туманлараро судларининг 2 нафар раислик ва 1 нафар судьялик лавозимлари;
 
Хоразм вилояти:
 
жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти туман (шаҳар) судларининг
1 нафар раислик лавозими;
 
фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг 4 нафар судьялик
ва туманлараро судларининг 1 нафар раислик лавозимлари;
 
Тошкент вилояти:
 
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 6 нафар судьялик,
туман (шаҳар) судларининг 5 нафар раислик ва 3 нафар судьялик лавозимлари;
фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 3 нафар судьялик, туманлараро судларининг 3 нафар раислик ва 4 нафар судьялик лавозимлари;
 
Тошкент шаҳри:
жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 5 нафар судьялик,
туман судларининг 4 нафар раислик ва 2 нафар судьялик лавозимлари;
 
фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 3 нафар судьялик, туманлараро судларининг 1 нафар раислик ва 6 нафар судьялик лавозимлари вакант.
Захирага киритиш тўғрисидаги аризага (таклифга) номзод томонидан шахсан тўлдирилган кадрларни ҳисобга олиш шахсий варағи ва таржимаи ҳол, фотосуратлар, паспорт нусхаси ва баҳолар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган нотариал тасдиқланган олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма, соғлиғи тўғрисида маълумотнома, иш жойидан маълумот-тавсифнома, идора номидан тавсия, фикрномалар (камида учта) илова қилинади.