БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

27 июнь 2019

1993 йил 3 сентябрдаги Қонунга мувофиқ, 27 июнь – Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб белгиланган. Шундан бери  бу кун мамлакатимизда кенг нишонланади.

tabrik.png

Тан олиб айтиш керакки, бугунги кунда ҳаётимизнинг бирон соҳасини оммавий ахборот воситалари фаолиятисиз тасаввур этиш қийин. Юртимиз тараққиёти йўлидаги эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, истиқлол руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, умуминсоний қадриятларни қарор топтириш, халқимиз маънавиятини бойитиш соҳасидаги хайрли ишларда журналистларнинг муносиб улуши бор.

Байрам муносабати билан Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди томонидан одил судловни амалга ошириш борасида кенг ёритишдаги  ҳамкорлиги учун бир гуруҳ журналистларга ташаккурнома топширилди.

Вилоят суди раиси Абдураҳмон Сафоев журналистларни қутлар экан, мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантиришнинг халқаро андозаларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси шаклланганлигини, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ўнга яқин қонунчилик ҳужжати оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва либераллаштириш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб келаётганини таъкидлади.

 

Ойбек Ҳасанов
Фуқаролик ишлари бўйича
Наманган вилоят суди раиси ўринбосари