БИР ГУРУҲ ЖУРНАЛИСТЛАР МУКОФОТЛАНДИ

26 июнь 2019

Бугун муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ҳаётимизнинг барча соҳаларида шиддатли ислоҳотлар олиб борилаётган пайтда оммавий ахборот воситаларининг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда. Чунки халқимизга ҳаққоний ва тезкор ахборот етказиб беришга бўлган эҳтиёж жуда юқори.

edgorov-oav.jpg

Айниқса, судлар фаолиятида очиқ-ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш, адолатни қарор топтиришда оммавий ахборот воситалари ўта муҳим ўрин тутади.

27 июнь – Матбуот ходимлари куни муносабати билан Олий судда тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга республикамизда кўзга кўринган, таниқли, фидойи ОАВ вакиллари таклиф этилди.

edgorov-3.jpg

 

Қалам соҳибларини Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров қутлар экан, ОАВ ва судлар ўртасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда матбуотда эълон қилинаётган чиқишларнинг ўрни катта.

Журналистларнинг халқимизга ҳаққоний ахборот етказиб бериш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлари доимо ҳурмат ва эътиборга лойиқдир.

edgorov-2.jpg

Тадбирда бир гуруҳ оммавий ахборот воситлари вакилларига эсдалик совғалари топширилди.

Мукофотланганлар номидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси С.Ҳакимов Олий суд ва ОАВ ўртасидаги ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланиб боришини таъкидлар экан, Олий суд раҳбариятига ҳурмат ва эътибор учун миннатдорлик билдирди.


 Олий суд Матбуот хизмати