Янгиликлар

  • 19 июнь 2019
    ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ

    Кармана туманлараро иқтисодий судида семинар ташкил этилди.
    Унда Навоий вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси вакиллари, тижорат банклари раҳбарлари, адвокатлар ва тадбиркорлар иштирок этди.

  • 19 июнь 2019
    ФЕРМЕР 12 МИЛЛИОН СЎМ ЭМАС, 825 МИНГ СЎМ ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ

    Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Чимбой тумани инспекцияси томонидан ушбу туманда фермерлик фаолиятини юритувчи С. Юнусовга нисбатан табиатга зарар келтирганлик (фермер хўжалигига тегишли ер майдонида ёниб кетган жийда дарахтлари ҳисобга олинган) учун 12 миллион сўмдан ортиқроқ миқдорда жарима белгиланади. 

  • 19 июнь 2019
    БОЛА ҲУҚУҚИ ВА КАФОЛАТЛАРИ - ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

    Республикамиз аҳолисининг 30 фоизи ёки 12 миллиондан ортиғини ёшлар ва болалар ташкил этиши сабабли юртимизда бола ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлашга, уларнинг ҳар томонлама комил ва баркамол бўлиб тарбия топишига катта эътибор қаратилмоқда.

  • 18 июнь 2019
    Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахбороти ИШ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА КЎРИЛГАН

    2019 йил 26 март куни  Оzodlik  радиоси “Bugun.uz” телеграмм каналида “...Наманган шаҳар маъмурий суди раиси Ж.Ҳусенов 27 декабрда маҳаллий тадбиркор Сайдулло Эргашев фойдасига чиқарган ҳукмини орадан икки ой ўтиб ўзи қайта кўриб чиққани ва ўзи бекор қилгани...” ҳақида сўз юритилган.

  • 18 июнь 2019
    СУДДА ИШЛАРНИНГ КАМАЙИШИГА ЭРИШИЛМОҚДА

    Президентимизнинг 2017 йил 13 июндаги судьялар билан бўлиб ўтган учрашувида фуқаролик ишлари бўйича судлар олдига кўриладиган ишларнинг камида 30 фоизини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш вазифаси қўйилган эди.

  • 18 июнь 2019
    НОЖЎЯ ҚАДАМДАН ҚАЙТАРИШ ҲАМ ХАЙРЛИ ИШ...

    Халқимиз азалдан ҳалолликни улуғлаб, ўғрилик, қўли эгриликни қоралаган. Эгасидан сўроқсиз ҳеч бир нарсага ҳатто қўл теккизишга ботинмаган. Лекин орамизда шундай инсонлар борки, улар ўзганинг ҳақига хиёнат қилишдан тап тортмайди. Қобилжон Абдуллаев ҳам ҳали ҳаётнинг аччиқ чучугини тортмаган бўлса-да, ҳалол меҳнат қилиш ўрнига ўғрилик жиноятини содир этди. 

  • 18 июнь 2019
    ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

    Элликқаъла тумани маданият саройида тадбир бўлиб ўтди.

  • 18 июнь 2019
    САЙЁР УЧРАШУВ

    Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар “Оқдарё” МФЙда жойлашгган 24-мактабда Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ачилов томонидан сайёр учрашув ўтказилди. Учрашувда маҳалла фаоллари, мактаб ўқитувчилари иштирок этди.

  • 17 июнь 2019
    3 НАФАР ШАХС ЖАЗО МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ РАВИШДА ОЗОД ҚИЛИНДИ

    Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати сифатида адолатли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш борасидаги ислоҳотлар изчил давом этмоқда.

  • 17 июнь 2019
    БУХОРОДА ПОРА УСТИДА ҚЎЛГА ОЛИНГАН ИИБ ХОДИМИ ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛДИ

    2017 йилдан бошлаб Қоракўл туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лавозимида ишлаб келган олотлик фуқаро Нурали Беков хизмат вазифасидан фойдаланиб, тамагирлик йўли билан пора олиш жиноятини содир қилган. Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди раиси Жалол Садиров қуйидагиларни маълум қилади:
    Нурали Беков жиноят устида қўлга олиниб, унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилган.