Янгиликлар

  • 25 апрель 2019
    ОЛИЙ СУД СУДЬЯЛАРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

    Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот, Амударё ва Элликқалъа туманларида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков ҳамда Олий суди судьялари томонидан оммавий сайёр қабуллари ўтказилди.  Ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг жиноят ишлари бўйича, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди.

     

  • 25 апрель 2019
    АҚШ ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИ ВАКИЛЛАРИ ВИЛОЯТЛАРДА БЎЛИБ E-SUD АХБОРОТ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ КУЗАТИШДИ

    АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Демократия, бошқарув ва соғлиқни сақлаш бўлим бошлиғи Д.Биган, лойиҳа мутахассислари И.Шарипова ва М.Аскеров, “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик" лойиҳаси координатори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ёрдамчиси А.Мирзаев бошчилигида Бухоро вилоятининг фуқаролик ишлари бўйича Пешку, Ромитон ва Когон туманлараро судларига ташриф буюриб, E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими воситасида фуқароларга яратилган интерфаол хизматлар билан танишди. Хусусан, улар E-SUD тизимининг ишлаш тартиби, босқичлари, судга электрон шаклда келиб тушган аризани рўйхатдан ўтказишдан QR-код иловаси орқали чиқарилган суд қарори ҳақиқийлигини текширишгача бўлган жараённи бевосита кузатиш имкониятига эга бўлишди.

  • 25 апрель 2019
    ЖАРИМАНИ ЙЎҚ ҚИЛИБ БЕРИШ ЭВАЗИГА ПОРА ОЛМОҚЧИ БЎЛДИ

    Фарғонада “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Қува тумани филиали масъул ходимларининг тамагирлиги фош этилди.

  • 24 апрель 2019
    ОЛИЙ СУД РАИСИ ЎРИНБОСАРИ АМУДАРЁДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

    Хабар берганимиздек, Олий суд раиси ўринбосари Б.Исаков мамлакатимизнинг шимолий минтақаси бўлмиш Қорақалпоғистон Республикасида сайёр қабул ўтказмоқда.

  • 24 апрель 2019
    ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

    Чилонзор тумани Давлат солиқ инспекциясида Тошкент шаҳар ва Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьялари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

  • 24 апрель 2019
    131 НАФАР МАҲКУМ ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ОЛДИН ОЗОД ЭТИЛДИ

    Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари  Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Ургут туманида ташкил этилган сайёр қабулларда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганишди.

     

  • 24 апрель 2019
    МАМЛАКАТНИНГ ЭНГ ОЛИС ҲУДУДЛАРИДА ЁХУД ОЛИЙ СУД РАИСИ ЎРИНБОСАРИНИНГ ҚЎНҒИРОТ ТУМАНИДАГИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ ХУСУСИДА

    Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

  • 23 апрель 2019
    ҚОРАЧИҚЛАРДА МУНГГА АЙЛАНГАН СОҒИНЧ

    Олтин қафас ичра гар қизил гул битса,

    Булбулға тикандек ошиён бўлмас эмиш...

  • 23 апрель 2019
    ЖИНОЯТЧИНИНГ ОҒИР ҚИЛМИШЛАРИ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАДИ

    2018 йилнинг ноябрь ойида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Афғонистондаги ҳамкор ташкилотлар ёрдамида 3 нафар ўзбекистонлик фуқаро юртимизга қайтарилган эди.

  • 23 апрель 2019
    143 ШАХСГА НИСБАТАН ФИРИБГАРЛИК ИШЛАРИ КЎРИЛДИ

    Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 143 шахсга нисбатан фирибгарликка оид ишлар кўрилган.