Янгиликлар

  • 21 ноябрь 2018
    ОДИЛ СУДЛОВ CУДЛАРНИ АДОЛАТ ҚЎРҒОНИГА АЙЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ МЕЗОНИДИР

    Кейинги йилларда барча соҳаларда улкан ўзгаришлар, тизимли ислоҳотлар олиб борилаётгани халқимиз иродасини, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаётир. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг кўлами кенгайиб бормоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд-ҳуқуқ соҳасини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Хўш, бу борада қандай ишлар амалга ошириляпти? Одамларнинг судларга ишончи тикландими? Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров билан суҳбатимиз шулар ҳақида бўлди.

  • 20 ноябрь 2018
    МЕДИАЦИЯ — МУРОСА ЙЎЛИ

    Мамлакатимизда давр талабидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликни такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада кейинги йилларда қатор қонун ҳужжатларининг ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилаётгани фикримиз исботидир. Янги йилдан бошлаб «Медиация тўғрисида»ги қонун кучга киради.

  • 19 ноябрь 2018
    ОЛИЙ СУД СУДЬЯЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗДИ

    Халққа яқинлашиш, одамлар дардига дармон бўлиш давлат идораларининг энг муҳим вазифаларидан бирига айланди. Суд тизими ходимлари ҳам муаммоларни ўрганиш, уларни жойида ҳал этиш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда. 

  • 17 ноябрь 2018
    56 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ОЛДИН ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИНДИ

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди томонидан 56 нафар маҳкум тайинланган озодликдан чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

  • 15 ноябрь 2018
    СУД АЙБДОРГА ЖАЗО ТАЙИНЛАШДА ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИНИ ИНОБАТГА ОЛДИ

    Жиззах вилоятининг Фориш тумани Сайёд қишлоғида ўтказилган сайёр суд мажлисида кўрилган жиноят иши кўпчиликка бирмунча ноодатий туюлди. Боиси, судланувчи қишлоқнинг намунали оилаларидан бирида вояга етган, ота-онаси ҳам ҳурмат қозонган кишилар эди

  • 14 ноябрь 2018
    ФИРИБГАРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

    Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. 

  • 13 ноябрь 2018
    ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

    Президентимизнинг «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” — деган талабларидан келиб чиқиб, судлар томонидан ҳам халқнинг ишончини қозониш, одамларни қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиб, ҳал этиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

  • 12 ноябрь 2018
    ХЎРЛАНГАН АЁЛ ҚОТИЛГА АЙЛАНДИ

    Халқимизда азалдан оила ватан ичра мўъжаз ватан, муқаддас даргоҳ сифатида эъзозланади. Шу боис бир оила бўлиб, узоқ йиллар бахтли турмуш кечирган ва оқил фарзандлар тарбиялаган пиру бадавлат инсонларга кўпчиликнинг ҳаваси келади.

  • 09 ноябрь 2018
    РАЗОЛАТ БОТҚОҒИГА БОТГАН ФАРЗАНД

    Турмуш ташвишлари, ҳаёт зарбалари баъзан инсонни руҳий тушкунликка тушириши мумкин. Гоҳида ожизлик ва чорасизликдан ўз жонига қасд қилганларни сабрсизликда айблаймиз. Бундайларга ислом дини талабларига асосан жаноза ўқилмаслигини ҳам яхши биламиз. Негаки, жонни бергувчининг ўзигина уни олишга ҳақли. Аммо, ҳозир гап бу ҳақда эмас.

  • 09 ноябрь 2018
    ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

    Ўзбекистон Республикаси Олий судида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи аъзолари ҳамда Тошкент шаҳридаги келажагини ҳуқуқшунослик билан боғлаш ниятида бўлган бир гуруҳ ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.