Янгиликлар

  • 27 июнь 2019
    БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

    1993 йил 3 сентябрдаги Қонунга мувофиқ, 27 июнь – Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб белгиланган. Шундан бери  бу кун мамлакатимизда кенг нишонланади.

  • 26 июнь 2019
    БИР ГУРУҲ ЖУРНАЛИСТЛАР МУКОФОТЛАНДИ

    Бугун муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ҳаётимизнинг барча соҳаларида шиддатли ислоҳотлар олиб борилаётган пайтда оммавий ахборот воситаларининг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда. Чунки халқимизга ҳаққоний ва тезкор ахборот етказиб беришга бўлган эҳтиёж жуда юқори.

  • 26 июнь 2019
    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ АХБОРОТИ

    Бугун, 2019 йил 26 июнь куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар суди, Юнусобод туман судининг биносида, Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Р. Кадиров ва бошқаларга оид (жами 13 нафар шахс) жиноят иши бўйича айблов ҳукми эълон қилинди.

  • 26 июнь 2019
    КОДЕКСДАГИ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБ

    Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сон Қонунига асосан Иқтисодий процессуал кодекси соддалаштирилган тартибда иш юритиш тўғрисидаги боб билан тўлдирилди.

  • 25 июнь 2019
    44 МАСАЛА ЖОЙИДА ҲАЛ ҚИЛИНДИ, 12 ТА ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ

     Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари  2019 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилояти Сўх тумани, Қўқон ва  Қувасой шаҳрида халқ билан очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказди.

  • 25 июнь 2019
    СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

    Бугун (2019  йил  25 июнь куни) Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий суд раҳбарияти ва судьялари иштирокида ОАВ вакиллари учун “Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

  • 25 июнь 2019
    БУНДАЙ ДИЁР ҚАЙДА БОР...

    Йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Ана шу муқаддас анъаналарга таянган ҳолда мамлакатимизда ўтган икки йил давомида қанчадан-қанча адашиб жиноят йўлига кириб қолган, қилмишининг оқибати оғир, зиёни кўламли бўлишини ҳис қилмаган фуқароларимиз  авф этилиб, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилди.

  • 25 июнь 2019
    МУРОЖААТЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

    Бекобод тумани давлат солиқ инспекциясида тадбир бўлиб ўтди.

  • 24 июнь 2019
    БАНК ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

    “Ипотека банк” Юнусобод филиалида тадбир бўлиб ўтди.
    Унда Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Ж.Сирожев, “Маънавият ва маърифат” маркази Юнусобод тумани бўлими раҳбари А.Махкамов ҳамда банк ходимлари иштирок этишди.

  • 24 июнь 2019
    ВИЛОЯТ ЮРИСТЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

    Сирдарё вилоят Адлия бошқармасида судлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ҳуқуқшунослари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.