Янгиликлар

  • 29 январь 2019
    ЁШЛАР ТАШКИЛОТИ КАФОЛАТ БЕРДИ

    Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман суди шу туманнинг «Тегирмон» маҳалласида яшовчи Ш. Абдурашидовни суд залидан озод қилди.

  • 29 январь 2019
    ЁШЛАР ИТТИФОҚИ КАФИЛЛИГИДА СУД ЗАЛИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумига асосан, Қашқадарё вилояти ёшлар иттифоқи Ғузор тумани кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбланган Бўриев Ҳожиакбар Фахриддиновичнинг жиноят иши бўйича жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этди

  • 28 январь 2019
    ТОШКЕНТДА БИРИНЧИ МАРТА ХАЛҚАРО ЮРИДИК ФОРУМ БЎЛИБ ЎТАДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

  • 28 январь 2019
    24 НАФАР ФУҚАРО ФЕРМЕРНИНГ ЕРИГА НЕГА УЙ ҚУРИБ ОЛДИ?

    Фарғонада фермернинг ер майдонига ўзбошимчалик билан уй-жой қурган фуқароларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чораси тайинланди. 

  • 25 январь 2019
    МАТЕРИАЛЛАР ХОЛИС, БЕҒАРАЗ ВА ҚОНУНИЙ АСОСДА ЁЗИЛИШИ ШАРТ

    Судлар фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва қонунийликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. 

  • 24 январь 2019
    ФАРҒОНАДА ТУЗИЛГАН ЗЎРАВОНЛАР “МАФИЯ”СИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

    Фарғона шаҳрида безорилик жиноятларини содир этиб, жамиятда зўравонлик билан устун мавқега эга бўлиш мақсадида бир неча эпизодда жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

     

  • 24 январь 2019
    ҚАРЗДОРНИНГ КОСАСИ ҲЕЧ ҚАЧОН ОҚАРМАЙДИ

    Тадбиркорлик – бир сўмни икки сўм қилиш дегани. Шу мақсадда пул тикилади, тер тўкилади. Манфаатдор томонлар ўзаро муомала-муносабатларига қонуний тус бериб, шартнома имзолайдилар. Унда хизматга ҳақ қачон, қандай тартибда, қанча муддатда тўланиши белгилаб қўйилади. Шарт ўз вақтида бажарилса, ишбилармонга берди Худо, акси бўлса-чи?.. 

    Яшанг! Қонуний ҳақ суд орқали ундирилади! Ахир, мамлакатимизда тадбиркорлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида: қарздор асосий қарздан ташқари ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня ва барча суд харажатларини ҳам тўлайди. 

    Сўзимиз қуруқ бўлмасин, мулоҳазаларимизни Сурхондарё вилоят иқтисодий судида кўрилган ишлар мисолида давом эттирамиз.

  • 18 январь 2019
    ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМ ҒОЯЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАН ШАХС ҚАМОҚДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

    Фарғонада ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик оқим ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб қамалган шахс фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашининг кафиллиги билан қамоқдан озод этилди. 

  • 17 январь 2019
    СУД ЖАРАЁНЛАРИНИ ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ ОНЛАЙН КУЗАТИШ ИМКОНИЯТИ ПАЙДО БЎЛМОҚДА

    Судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга эътибор кучайтирилди. Ҳозирги кунда суд мажлисларида иштирок этиш истагини билдирган шахслар, оммавий ахборот воситалари ходимлари алоҳида хонада ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайти орқали суд мажлисини тўғридан-тўғри онлайн тарзда кузатиб бориш имкониятига эга.

  • 17 январь 2019
    ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ СУД ЗАЛИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан Иттифоқнинг Қашқадарё вилояти кенгаши раиси жиноят кодексининг 298-моддаси 2-қисми билан айбланган шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Соҳибжон Мелиевнинг жиноят иши бўйича жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этди.