Янгиликлар

  • 13 ноябрь 2018
    ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

    Президентимизнинг «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” — деган талабларидан келиб чиқиб, судлар томонидан ҳам халқнинг ишончини қозониш, одамларни қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиб, ҳал этиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

  • 12 ноябрь 2018
    ХЎРЛАНГАН АЁЛ ҚОТИЛГА АЙЛАНДИ

    Халқимизда азалдан оила ватан ичра мўъжаз ватан, муқаддас даргоҳ сифатида эъзозланади. Шу боис бир оила бўлиб, узоқ йиллар бахтли турмуш кечирган ва оқил фарзандлар тарбиялаган пиру бадавлат инсонларга кўпчиликнинг ҳаваси келади.

  • 09 ноябрь 2018
    РАЗОЛАТ БОТҚОҒИГА БОТГАН ФАРЗАНД

    Турмуш ташвишлари, ҳаёт зарбалари баъзан инсонни руҳий тушкунликка тушириши мумкин. Гоҳида ожизлик ва чорасизликдан ўз жонига қасд қилганларни сабрсизликда айблаймиз. Бундайларга ислом дини талабларига асосан жаноза ўқилмаслигини ҳам яхши биламиз. Негаки, жонни бергувчининг ўзигина уни олишга ҳақли. Аммо, ҳозир гап бу ҳақда эмас.

  • 09 ноябрь 2018
    ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

    Ўзбекистон Республикаси Олий судида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи аъзолари ҳамда Тошкент шаҳридаги келажагини ҳуқуқшунослик билан боғлаш ниятида бўлган бир гуруҳ ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

  • 08 ноябрь 2018
    УБАЙДУЛЛА МИНГБОЕВ: “ҲАҚИҚИЙ АДОЛАТ ПОСБОНИ БЎЛИШ УЧУН СУДЬЯ ЎЗИДАН КЕЧИБ ИШЛАШИ КЕРАК”

    Адолат туйғусини халқимиз азалдан юксак қадрлаб, уни ҳамма нарсадан устун қўяди. Шунинг учун ҳам жамиятда барқарор мувозанатнинг, одамлар ҳаётдан рози бўлиб яшашининг муҳим шарти бўлган бу одиллик тамойилини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш давлатимиз томонидан биринчи даражали вазифа сифатида қўйилмоқда.

  • 08 ноябрь 2018
    ШАЙТОН МАЛАЙИ ЁХУД ҚАДРДОН, РАҲМДИЛ ДЎСТИНИНГ ИШОНЧИНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН БИР ФИРИБГАР ХУСУСИДА

    Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарида шундай ёзади: “Тама деб бировдан бир нарса умидвор бўлмакка айтилур. Аъзо ва жавоҳирлари саломат, куч ва қувватлик кишиларга тама қилмак ҳаром, ожиз ва нотавон, кучсиз кишиларга мубоҳдир. Тама балосига гирифтор бўлган кишиларда номус ва ҳаё деган яхши сифатлар бўлмайдур. Ҳозирги замонда орамизда тама нони билан қорин тўйғазадурган кишиларнинг ҳисоби йўқдир...”.

  • 07 ноябрь 2018
    СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗИЛДИ

    Олий суд ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилди.

  • 06 ноябрь 2018
    ЧИҚИМИ “ЧАҚДИ...”

    Коррупция. Бу иллат илдиз отган жойда тараққиёт одимлари ҳаракатдан тўхтайди. Жамият таназзулга юз буриб, инсонларнинг ҳаёти издан чиқа бошлайди. Шу боис ҳам бугун бутун дунё коррупцияга қарши курашишда барча чораларни кўрмоқда.

  • 06 ноябрь 2018
    ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ЖАЗОЛАНДИ

    Фарғонада 400 минг сўм пора билан қўлга тушган ички ишлар ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

  • 05 ноябрь 2018
    ОЛИЙ СУД САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

    Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тизимга дахлдор масалалар юзасидан келиб тушаётган аҳоли мурожаатларини кўриб чиқишга қаратилган сайёр учрашувлар ўтказилди.