Янгиликлар

  • 26 май 2019
    ЎЗБЕКИСТОН "МИЛИЦИЯ" АТАМАСИДАН ВОЗ КЕЧДИ

    Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

  • 26 май 2019
    КИТОБ – БИЛИМ МАНБАИ

    Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Хамидов Навбаҳор тумани 16-сонли умумий ўрта таълим мактабига бориб, ёшлар билан учрашди.

     

  • 26 май 2019
    ЎҚУВЧИЛАР СУД ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

    Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судида Гулистон шаҳар чет тилларга ихтисослашган 1-сонли мактаб-лицейнинг бир гуруҳ ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

     

     

  • 25 май 2019
    СОХТА КЎРШАПАЛАК УЯСИ ШОВ-ШУВЛИ ФИРИБГАРЛИККА САБАБ БЎЛДИ

    Жорий йил май ойининг бошида ижтимоий тармоқлар ва "Севимли" телеканалининг "ZAMON" ахборот дастури орқали сохта кўршапалак уясини катта миқдордаги хорижий валютага сотган фирибгарнинг қилмишлари хусусидаги хабар тарқалган эди. Хўш, аслида бу жиноий қилмиш қандай рўй берган эди?

  • 25 май 2019
    СОХТА ИИБ ХОДИМИ ФОШ БЎЛДИ

    Фарғонада ўзини ИИБ ходими сифатида таништириб, кўплаб одамларни чув туширган фирибгар қўлга олинди.

  • 25 май 2019
    ЎЗБЕКИСТОНДА СЎРОҚ ҚИЛИШ ВА ТАНИБ ОЛИШГА ДОИР ЯНГИ ҚОИДАЛАР КУЧГА КИРДИ.

    23 май куни ЖПКда вояга етмаган гувоҳларни ёки жабрланувчиларни сўроқ қилиш тартибига аниқлик киритилди, шунингдек, таниб олиш жараёнининг хавфсизлиги кафолатланди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

     

     

  • 25 май 2019
    МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 январдаги “Республика судларининг 2018 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги вазифалари тўғрисида”ги  қарорниниг 31-банди ижроси доирасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд ва Жиззах вилоят судлари судьялари иштирокида видеоконференцияалоқа режимида “Битимлар ҳамда ер низолари” бўйича минтақавий семинар ўтказилди.

  • 24 май 2019
    ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди. 

  • 24 май 2019
    ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ВА КАДАСТР ХИЗМАТИ ХОДИМИГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

    Ўзбекистон Республикаси Олий суд матбуот хизмати хабар қилади
    Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2019 йил 18 февралдаги ҳукми билан Бойсун туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Мирзақул Шамсиев Жиноят кодексининг 210-моддаси 1–қисми билан, Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Бойсун туман филиали “Ер тузиш ва бино иншоот” бўлими мутахассиси Санжарбек Ашуров  Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 228-моддаси 1-қисми ва 28, 210-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилди.

  • 24 май 2019
    ЖАЗОНИ ЎТАБ ЧИҚҚАН АЁЛНИНГ ПЕНСИЯ ОЛИШГА БЎЛГАН ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ

    Пенсионер Муҳаббат Намозова (исми шарифи ўзгартирилган) 2017 йил 31 июль куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олиниб, суднинг 2017 йил 26 сентябрдаги ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этилган.  2018 йил 2 ноябрда содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб қайтади.