Янгиликлар

  • 04 июнь 2019
    ЁДИ ҲАМ КЎНГИЛНИ ЁРУҒ ҚИЛАДИ

    Қисқагина умри давомида адолат ва қонунийлик йўлида самарали меҳнат қилган, ҳалол судья сифатида ном қозонган фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси Туребеков Тимур Мырзалиевич 2018 йил 23 март куни 40 ёшида вафот этди.

  • 04 июнь 2019
    ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИР

    Сирдарё вилоят иқтисодий суди, вилоят божхона ва солиқ  бошқармалари ҳамда Марказий банкнинг Сирдарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

  • 04 июнь 2019
    БОЛАЖОНЛАР ХУРСАНД БЎЛИШДИ

    Сурхондарё вилоят иқтисодий судида 1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни куни муносабати билан Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар билан вилоят  маъмурий суди  раиси З.Аллабаев ва вилоят иқтисодий  суди раиси А.Садиров иштирокида давра суҳбати  ташкил қилинди.

  • 04 июнь 2019
    БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ

    Андижон вилоят  маъмурий суди ташаббуси билан  1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида  Андижон шаҳридаги Меҳрибонлик уйида хайрия тадбири ўтказилди.

  • 03 июнь 2019
    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ АХБОРОТИ

    Бугун “Xabar.uz” сайти оммавий ахборот воситаларининг ахборот олиш ва тарқатиш билан боғлиқ тамойилларига зид тарзда, яъни тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлигини текширмасдан, ҳатто муллифини ҳам кўрсатмасдан “Тошкентлик аёл Олий суд биносига ойна орқали кирибди!” деб хабар тарқатди. Сарлавҳадан кўриниб турибдики, таҳририятнинг ўзи ҳам тарқатаётган хабарига шубҳа билан қараган. Аслида, ОАВ билан ишлашга масъул бўлган Олий суд Матбуот хизмати билан боғланиб, вазиятга аниқлик киритиб, қуруқ шов-шувнинг ортидан қувмай, ахборотни холис ва ҳаққоний тарқатганида, ўқувчини чалғитмаган, Олий суднинг ишчанлик обрўига путур етказмаган бўларди.

  • 03 июнь 2019
    САЙЁҲЛИК ФИРМАСИ 10 НАФАР ФУҚАРОНИ САЛКАМ 300 МИЛЛИОН СЎМГА ЧУВ ТУШИРДИ

    Фарғонада Ҳаж ва Умра зиёратига жўнатишни ваъда қилиб, 10 нафар фуқарони салкам 300 миллион сўмга чув туширган сайёҳлик фирмаси раҳбарининг кирдикорлари фош этилди.

     

  • 03 июнь 2019
    ОЧИҚ МУЛОҚОТ

    Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

  • 03 июнь 2019
    АҲОЛИ МУАММОЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

    Давлатимиз раҳбари томонидан республикамизда давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизм жорий қилиндики, бу аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини жойида ҳал этилишига замин яратди.

  • 01 июнь 2019
    СУД БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

    Судларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, судья ва суд ходимларининг ишлашлари учун муносиб шароитлар яратиш ҳукуматимизнинг доимий диққат эътиборида бўлиб келмоқда.

  • 01 июнь 2019
    МАҲАЛЛАДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

    Бухоро шаҳар “Аҳмад Дониш” маҳалла фуқаролар йиғинида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.