Янгиликлар

  • 31 май 2019
    БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ

    Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган 32-умумий ўрта таълим мактабида тадбир бўлиб ўтди.
    Унда жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси Ғ.Ялгашев сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақида маълумот берди.

  • 30 май 2019
    ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

    Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан 2018-2020 йилларда амалга оширилиши белгиланган “Йўл ҳаритаси” доирасида “Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг суд орқали ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

  • 30 май 2019
    МИНГБОЕВНИНГ МИНГ ОЙЛИГИ

    Халқимизда “Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин” деган нақл бор.Нақадар тўғри. Буни кўхна тарих исботлаган, ҳозир ҳам бунинг ҳақиқат эканлигига шубҳа йўқ.

    Дарҳақиқат, инсон астойдил интилса, ҳар иккисининг ҳам уддасидан чиққади. Зеро, юртдошларимиз орасида бундайлар бисёр. Мақоламиз қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист яқинда ўзининг минг ойлигини нишонлаган Убайдулла Мингбоев ана шундай бахтга сазовор бўлган инсонлардан бири десак, муболаға эмас.

  • 30 май 2019
    МЕҲРЛИ, САХОВАТЛИ БЎЛАЙЛИК...

    Юртимизда муборак Рамазон ойи ўзгача файзли, қут-баракали ўтмоқда. Халқимизга хос эзгу одатга кўра, шу қутлуғ кунларда барча бир-бирининг ҳолидан хабар олиб, қўлидан келган ёрдамини аямайди. Айниқса, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кўнгли ярим инсонларга ёрдам қўлини чўзаётган юртдошларимиз кўплиги қувонарлидир.

  • 29 май 2019
    ДАЪВОГАРНИНГ ДАЪВОСИ РАД ЭТИЛДИ

    Ғузор нефт-газ саноат касб-ҳунар коллежи биносида фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

  • 29 май 2019
    ЯНГИ СУД БИНОЛАРИ ҚУРИЛИШИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

    2019 йилга мўлжалланган манзилли Дастурга асосан айни пайтда судлар учун 15 та янги бино қурилиши ишлари амалга оширилмоқда.

  • 29 май 2019
    ХОРАЗМДА САЙЁР ҚАБУЛ

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров  ва Олий суд судьялари жорий йил 26 май куни аҳоли мурожаатларини ўрганиш  ва ҳал этиш мақсадида Хоразм вилоятида сайёр қабуллар ўтказди. Сайёр қабуллар Боғот ва Урганч туманларида ташкил этилди.

  • 29 май 2019
    ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИР

    Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилиги, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш мақсадида кўплаб тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

  • 29 май 2019
    АЛИМЕНТ ТЎЛАМАГАНЛИГИ УЧУН МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ

    Алимент тўламаслик ишсиз эркакни жавобгарликдан озод қилмайди. Ҳайитали Ўлмасовнинг 4 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи билан ажрашган. Вақтинча ишсиз.

  • 29 май 2019
    СУДЬЯЛАР БРИФИНГ ЎТКАЗДИ

    Тошкент шаҳар судлари раисларининг жорий йил биринчи чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан брифинг ташкил этилди.