Олий суд Раёсати

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати энг юқори судлов инстанцияси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан белгиланадиган миқдорда тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати таркибига лавозим бўйича кирадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати:

  • ишларни назорат тартибида кўради;
  • суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари ва аппаратининг ишини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқади;
  • қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

Олий суд Раёсатининг аъзолари

 

Камилов Козимджан  Фазилович

-

Олий суд раиси

 

-

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

 

-

Олий суд раисининг ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси

Ёдгоров Холмўмин Буврабоевич

-

Олий суд раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Исаков Бахтиёр Турсинматович

-

Олий суд раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси

Алимов Ибрагим Мирзарахимович

-

Олий суд судьяси

Мелибоев Талъатжон Бахтиёрович

-

Олий суд судьяси

Парпиева Гулнора Ахатовна

-

Олий суд судьяси

Муслимов Икрам Тухтамуротович

-

Олий суд судьяси

Муродов Акмал Анварович

-

Олий суд судьяси

Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич

-

Олий суд судьяси