Олий суд раҳбарияти

Камилов Козимджан Фазилович - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

 

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
  • судларнинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;
  • суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
  • судлар томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатини чақиради ҳамда уларнинг мажлисларида раислик қилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатининг умумий масалалар бўйича қабул қилган қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади;
  • ишни бир суддан бошқа судга олиб бериш масаласини ҳал қилади;
  • Пленум ва Раёсат муҳокамасига қонунга биноан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади;
  • қонунларни шарҳлаб беришни талаб этувчи масалалар юзасидан ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига тақдимномалар киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркиби тўғрисида, судлов ҳайъатлари ҳамда Судьяларнинг олий малака ҳайъати таркиблари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақида иш қўзғатади;
  • раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши билан келишилган ҳолда судларнинг тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий судининг штат жадвалини тасдиқлайди;
  • буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
  • фуқароларни шахсан қабул қилади ҳамда ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

Ёдгоров Холмўмин Буврабоевич - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

 

__________________________ - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари - маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси

 

 Исаков Бахтиёр Турсинматович - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари — судлов ҳайъатларининг раислари:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатидан ташқари барча инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди тегишли судлов ҳайъатларининг ташкилий ишига раҳбарлик қилади;
  • судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига маърузаларни тақдим этади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг мажлисларида раислик қилиши мумкин;
  • суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
  • суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш бўйича ишни ташкил этади;
  • судлар томонидан чиқарилган, ўзлари протест киритишга ҳақли бўлган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини тўхтатиб туради;
  • судьялар ва суднинг бошқа ходимлари малакасини ошириш ишини ташкил этади;
  • вазифалар тақсимотига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибий бўлинмалари ишига раҳбарлик қилади;
  • фуқароларни шахсан қабул қилади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси йўқлигида унинг ваколатларини раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса раис ўринбосарларидан бири амалга оширади.

 

Тешабоев Бахром ИсломовичЎзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директори

Олий суд ҳузуридаги Департамент директори:
1) Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади;
2) Олий суд ҳузуридаги Департамент ходимларини лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
3) Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг ҳисоботларини эшитади;
4) Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига қуйидагиларни киритади:
Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини;
Олий суд ҳузуридаги Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини;
Олий суд ҳузуридаги Департамент ходимларига мансаб даражалари бериш тўғрисидаги таклифларни;
Олий суд ҳузуридаги Департамент фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни;
Олий суд ҳузуридаги Департамент ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тавсия этиш тўғрисидаги таклифларни;
5) Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг марказий аппарати бўлимлари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
6) ўз ваколати доирасида Олий суд ҳузуридаги Департамент фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар ва фармойишлар чиқаради;
7) ажратилган маблағлар доирасида Олий суд ҳузуридаги Департамент ходимларига устама ҳақи, мукофотлар ва бошқа рағбатлантиришлар тўлаш тартиби ва шартларини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди;
8) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг директори Олий суд ҳузуридаги Департаментга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.