Давлат божи

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан 
ТАСДИҚЛАНГАН

Давлат божи

СТАВКАЛАРИ

1.

Фуқаролик ишлар бўйича судларга бериладиган:

а)

мулкий тусдаги даъво аризаларидан:

— даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;

б)

давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини камситувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан қилинган шикоятлардан (суд қарори чиқарилаётганда айбдор томондан ундирилади)

— энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

Изоҳ. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «д» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.

в)

никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;

 

такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида;

 

никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган ҳолда

бож 1-банднинг «а» кичик бандига мувофиқ даъво баҳоси бўйича белгиланади;

г)

бедарак йўқолган ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда қобилиятсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

— энг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

д)

уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатга олинган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;

е)

алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

ж)

судларнинг қарорларига аппеляция, кассация ва назорат шикоятларидан

— даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий низолар бўйича эса — ушбу банднинг «а» кичик бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ставкалар миқдорида;

 

жиноий иш бўйича фуқаролик даъволаридан

— даъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;

з)

судларнинг қарорлари, ҳукмлар, ажримлари, судларнинг бошқа қарорларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра, судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун

— ҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида;

и)

ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек, ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида.

2.

Иқтисодий судларга бериладиган:

а)

мулкий тусдаги даъво аризаларидан

— даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;

б)

мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

в)

банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;

г)

хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

д)

апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан

— биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ставкалар;

е)

суд ҳужжатларининг дубликатларини ҳамда томонлар ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан иқтисодий суд томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини бериш тўғрисидаги аризалардан

— ҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

ж)

ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек, ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари.

Изоҳ. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.

3.

Маъмурий судларга бериладиган:

а)

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан:

 
 

фуқаролардан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;

 

юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида;

б)

давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан (шикоятлардан):

 
 

фуқаролардан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

 

юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

в)

нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан (шикоятлардан):

— энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари;

г)

давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан аризалардан (шикоятлардан):

 
 

фуқаролардан

— энг кам ойлик иш ҳақининг1 баравари

 

юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан

— энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

д)

апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан

— аризалар (шикоятлар) берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи;

е)

суд ҳужжатларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини бериш тўғрисидаги аризалардан

— ҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдори;

Изоҳ. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.


4.


Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун қуйидаги миқдорларда давлат божи ундиради:

а)

кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади, ушбу банднинг «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно:

Кўчмас мол-мулк жойлашган жой

Кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб:

100 кв.м гача бўлганда

100 кв.м дан 200 кв.м. гача бўлганда

200 кв.м ва ундан ортиқ бўлганда

Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида

бошқа аҳоли пунктлари

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида

б)

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мол-мулк сотиб олинганда — шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 600 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда — шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида;

в)

ушбу банднинг «б» кичик бандига мувофиқ давлат божи тўлаб сотиб олинган кўчмас мол-мулкни харид қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади;

г)

мол-мулкни ижарага бериш билан боғлиқ шартномаларни:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

бошқа жисмоний шахсларга тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;

д)

мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «р» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно, — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

е)

гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

Битим иштирокчилари (тарафлари)

Шартнома суммасига қараб:

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача

Энг кам ойлик иш ҳақининг 
1000 бараваридан 5000 бараваригача

Энг кам ойлик иш ҳақининг 
5000 баравари ва ундан ортиқ бўлганда

жисмоний шахслар учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

юридик шахслар учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида

ж)

банклар билан қарз олувчиларнинг кредит бўйича қарздорликни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битимларини (шартномаларини) тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

з)

қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

Шартнома суммасига қараб:

Энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача

Энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача

Энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари ва ундан ортиқ бўлганда

энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

и)

кафиллик шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

 

жисмоний шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

 

юридик шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

к)

никоҳ шартномасини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки унинг амал қилишини тугатганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

л)

алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

м)

васиятномаларни тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

н)

меросга эгалик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учун:

 

биринчи навбатдаги ворисларга — мерос суммасининг 0,1 фоизи миқдорида;

 

иккинчи навбатдаги ворисларга — мерос суммасининг 0,5 фоизи миқдорида;

 

қолган ворисларга — мерос суммасининг 2 фоизи миқдорида.

о)

эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

п)

автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

Транспорт воситасининг двигатель қуввати бўйича

Ишлаб чиқарилган муддатига қараб:

3 йилгача бўлганда

3 йилдан 7 йилгача бўлганда

7 йил ва ундан ортиқ бўлганда

60 от кучигача бўлганда

энг кам ойлик иш ҳақининг

4 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

60 от кучидан

110 от кучигача бўлганда

энг кам ойлик иш ҳақининг

6 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 3 баравари миқдорида

110 от кучидан юқори бўлганда

энг кам ойлик иш ҳақининг

10 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баравари миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 5 баравари миқдорида

битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқ учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 
50 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

р)

автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ва автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

 

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

 

бошқа шахсларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;

с)

кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун:

 

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

 

бошқа шахсларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

т)

бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

у)

мерос мулкни муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;

ф)

ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини шаҳодатлаш учун — ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

х)

ижро хатлари ёзиб берганлик учун — ундириладиган сумманинг 1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда;

ч)

ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш учун:

 

жисмоний шахслар учун — ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

 

юридик шахслар учун — ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

 

шу ишларни чет мамлакатда бажарганлик учун — ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

ш)

ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан таржимон имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш учун:

 

жисмоний шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

 

юридик шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

э)

нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

ю)

банкларда ҳисоб рақамлари очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

я)

юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилганлиги ҳамда бошқа нотариал ҳаракатлар бажарилганлиги учун, мазкур банднинг «а» — «ю» кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно, — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

я1)

бошқа турдаги шартномаларни тасдиқлаганлик учун, мазкур банднинг «а» — «ю» кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно:

 

жисмоний шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

 

юридик шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;


5.


Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик, фуқаролик ҳолати далолатномаларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритганлик, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаганлик, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун:

а)

никоҳни қайд этганлик учун

энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

б)

никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун:

 
 

вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро розилиги бўйича

эр-хотинларнинг биридан ёки иккаласидан энг кам иш ҳақининг 150 фоизи миқдорида;

 

агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан

энг кам иш ҳақининг 150 дан 300 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);

 

эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосан

энг кам иш ҳақининг 300 дан 400 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);

в)

16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

 

18 ёшдан катта фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;

г)

туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлганлик ҳақида ёзувларнинг ўзгартирилганлиги, уларга қўшимчалар киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учун

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

д)

фуқаролик ҳолати актлари қайд этилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун

энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида.


6.


Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни, хорижга чиқиш ва хориждан келиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни берганлик учун:

а)

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи

б)

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

в)

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларига чет эга чиқиш учун биом?трик паспорт берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

г)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга чет элга чиқиш учун фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи

д)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 60 фоизи

е)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

ж)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи

з)

чет элга чиқиш ва кириш ҳуқуқи учун илгари берилган ҳужжатларга баъзи ўзгартиришлар киритганлик учун (амал қилиш муддатини узайтиришдан ташқари)

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи

и)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи

к)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи

     

л)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга йўқотиб қўйилган яшаш учун рухсатнома ўрнига яшаш учун рухсатнома берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

м)

йўқотиб қўйилган паспортлар, шу жумладан биометрик паспортлар ҳамда уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўрнига янгиларини берганлик учун

ушбу банднинг тегишли равишда «а», «б», «в», «г», «д», «и» кичик бандларида кўрсатилган миқдорларда.


7.


Бошқа ишларни амалга оширганлик учун

а)

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ёки фуқаролигидан чиқариш тўғрисидаги аризалардан

энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;

б)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учун, шунингдек турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

в)

чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

г)

ов қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида.


8.


Адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун:

 

халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари

энг кам ойлик иш ҳақининг 12,5 баравари

 

республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари

энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари

 

фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари

энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари.

9.

Давлат хизматлари марказларида:

 

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун

ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз икки баравари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса — ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида;

 

суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органларини рўйхатидан ўтказганлик учун

ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса — ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида;

 

юридик шахсларни — тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни ҳамда юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказганлик учун

ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса — ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида;

11.

Кредит бюролари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун

энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида