ЭЪЛОН

06 февраль 2019

Ҳурматли суд тизими фахрийлари!

Ўзбекистон Республиккаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарорига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар олий кенгашининг Пенсия тайинлаш бўйича комиссиясига пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг пенсия тайинлаш масалалари бўйича масъул ходимлари: Ихтиёр Султонов, Нурмуҳаммад Эшқулов, телефонлар: (71) 241-74-11, (71) 239-02-92, манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 1уй, Ўзбекистон Республиккаси Олий суди биноси, 2-қават, 13-хона.
 
Аризаларни қуйидаги ҳужжатларни илова этган ҳолда тақдим этишингизни сўраймиз: 
 
1. Белгиланган намунада тўлдирилган ариза (ариза намунаси Олий суднинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган);
 
2. Паспорт нусхаси;
 
3. Меҳнат дафтарчаси, судьялик лавозимига тайинланганлик ёки сайланганлик тўғрисидаги фармойиш нусхалари;
 
4. Охирги судьялик лавозимида ишлаган давридаги малака даражаси тўғрисида маълумот;
 
5. Судьялик лавозимида ишлаган даврда ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқилган бўлса, бу ҳақдаги буйруқ нусхаси (меҳнат таътили ҳисобидан бўлмаган ҳолатда); 
 
6. Аёлларга судьялик лавозимида ишлаган даврида болага қараб турганлик таътилида бўлган даврларини тасдиқловчи буйруқ нусхалари.
 
Тошкент шаҳридан узоқ масофада яшовчи фахрийлар Департаментнинг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суд ҳузуридаги
 Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти