“ЭНГ ЯХШИ СУД ХОДИМИ”

15 июль 2019

Суд аппарати ходимлари салоҳиятини аниқлаш, одил судлов сифатини яхшилаш ва суд ходимларининг касбий маҳорати ҳамда билим даражасини оширишга кўмаклашиш мақсадида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят, туман (шаҳар) судлари ходимлари ўртасида “Энг яхши суд ходими” танлови ўтказилди.

Мазкур танлов натижаларини сарҳисоб қилишда иштирокчиларнинг билим даражаси ва салоҳиятига, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши, жавобларнинг тўғри ва тўлиқлиги, нутқнинг равонлиги ва тушунарлилиги каби мезонларга баҳо берилди.

Танлов натижаларига кўра, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг девонхона мудири Ш.Мирзаахмедов “2019 йилнинг энг яхши суд ходими” деб топилди. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг катта мутахассиси А.Мирзаева 2-ўринни ҳамда жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг судья ёрдамчиси М.Ўсарбоева 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар вилоят судининг “Фахрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

Жиноят ишлари бўйича
Самарқанд вилоят суди