ФИРИБГАРГА ҲАЛОЛ ЯШАШ УЧУН ЯНА БИР БОР ИМКОНИЯТ БЕРИЛДИ

29 октябрь 2018

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан О. Отамуратовга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

firibgarga-halol.png

О. Отамуротов таниши К. Ибрагимов билан учрашади. Унга “Соса-соlа” яхна ичимлигини улгуржи нархда сотиб, фойдадан тушган маблағни тенг бўлишини, у билан шерикликда ишлашини айтади. Шу тариқа ундан 140 миллион сўм пулларини алдаб олиб, ишончини суиистеъмол килган ҳолда пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. 

Бундан ташқари, О. Отамуротов такроран таниши Р. Матчанов билан учрашиб, унга тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун қисқа муддатга пул бериб турса, тез кунда фойда пуллари билан бирга кўпайтириб қайтариб беришини айтади. Унинг ишончига кириб, 94 миллион сўм пулларини олиб, белгиланган муддатда қайтармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган. 

Суд О. Отамуротов жиноят натижасида етказилган зарарни тўлиқ қоплаганини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури тайинлади.  

Маълумот учун шуни айтиб ўтиш лозимки, 2018 йилнинг 9 ойи давомида жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судлари томонидан 53 нафар шахс суд залида қамоқдан озод этилган.

 

ЎзА