ФИРИБГАРНИНГ ТУЗОҒИГА ТУШГАН СОДДА ИНСОНЛАР

04 октябрь 2018

Мамлакатимизда хорижга чиқиш кириш эркинлаштирилди. Шундай бир пайтда бу ишни тўғри йўл билан амалга ошириш ўрнига турли шубҳали шахсларнинг хизматидан фойдаланаётган шошқалоқ, содда одамларнинг ҳаракатига тушунмайсан киши.

usd.png

Уларни осонгина тузоғига илинтираётган фирибгарлар эса ҳамон учраётгани ачинарли. Жиззах шаҳрида яшовчи К. Ғ. ҳам “АҚШга чиқиш визасини расмийлаштириб бераман” деб ишонувчан одамларни алдаб анчагина пулларини олди.  

У АҚШга тижорат мақсадида бормоқчи бўлган Жиззах шаҳрида яшовчи Н. Ю. дан 26 миллион 240 минг сўм, С. О. дан 4 минг доллар, М. А. дан 2 минг 300 доллар, даволаниш учун бормоқчи бўлган Д. С. дан 6 миллион 150 минг сўм пулни олиб ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Визани ҳам, пулни ҳам ололмаган одамлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишди.  

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида фирибгар қилмишига яраша жазосини олди. 

ЎзА​​