КАФИЛЛИК ХАТЛАРИ АСОСИДА

30 ноябрь 2018

рганч ахборот ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи биносида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Уни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раиси Б. Умаров олиб борди.

Сайёр суд мажлисида адашиб ақидапарастлик йў­лига кирган шахснинг иши кў­риб чиқилди. Бу ўринда гап 1985 йил 14 февралда Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида туғилган Ж. Г. ҳа­қида бормоқда. У Интернет тармоғидан диний экстремизм, ақидапарастлик ғоялари билан йўғ­рилган ҳам­да диний адоватни тар­ғиб қи­лувчи материалларни олиб тарқатганликда айбланган. 

Ж. Г. чет элда ишлаш жараёнида ўзининг қўл телефони ёрдамида Интернет тармоғи орқали "Салафийлар" террорчилик ташкилотининг диний экстремистик ва ақи­дапарастлик ғоялари билан йўғ­рилган материалларини тарғиб қилиш билан шуғулланган. У бу материалларни, жумладан, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳ­дид соладиган маъруза ҳамда видеороликларни қа­риндошларига мунтазам жў­натиб турган. 

Суд ҳукмига кўра, Ж. Г. га Жи­ноят кодексининг 2441-моддаси 3-қисми "г" банди билан ушбу кодекснинг 57-моддаси қўлланилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. У суд за­лидан қамоқдан озод қилинди. 

Шунингдек, Ж. Г. га нисбатан муайян, яъни миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тар­ғиб қилувчи материалларга эга бўлмаслик, шу жумладан, Интернетдан, ало­қа воситаларидан фойдаланмаслик каби тақиқлар белгиланди. 

Бунда суд Ж. Г. нинг айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий аҳ­воли, муқаддам судланмагани, яшаш жойидан ижобий тавсифлангани каби омиллардан келиб чиқди. 

Бундан таш­қари Ж. Г. га нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб берилган кафолат хати ҳам инобатга олинди. 

Умуман айтганда, 2018 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Хо­разм вилояти судлари томонидан Ёшлар иттифоқи, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа органларнинг кафиллик хатларига асосан 134 та жиноят иши бўйича 176 нафар шахс суд залида қамоқдан озод этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати