ҚИНҒИР ЙЎЛНИНГ ҚУРБОНИ

28 ноябрь 2018

Ўзбекистон фуқароси Ботир Мардиев (исми-шарифи ўзгартирилди) 2018 йил 29 март куни Қозоғистонга ишга боради. 

kingir-julning.png

Маълум муддат ишлаб оилавий шароити туфайли Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлади. Ўзбекистонда оз муддат бўлиб, яна Қозоғистонга аввал ишлаган жойидан иш ҳақини олиш мақсадида боради. У шахсини тасдиқловчи ҳужжатини яьни фуқаролик паспортини йўқотиб қўяди. 
 
Бу вақтда Б. Мардиевда икки тўғри йўл бор эди: биринчиси, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига мурожаат қилиш ёки Қозоғистондаги мутасаддилардан йўқолган ҳужжатни излаб топишга эълон бериши мумкин эди. Аммо Б. Мардиев элчихонага учраб ишининг ижобий ҳал бўлишини ҳам, мутасаддиларга эълон учун хабар беришни ва кутиб ўтиришни истамади. Шу онда нотаниш шахсларга мурожаат қилди. 
 
Ноқонуний тарзда айланма йўллар билан Ўзбекистонга соғ-саломат етиб келди. Аммо унинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. 
 
Кўп ўтмасдан Б. Мардиевнинг қинғир ишлари ошкор бўлди. Ноқонуний тарзда айланма йўллар билан Ўзбекистонга қайтиб келгани аниқланди. 
 
Сўнг айбланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 
 
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институтида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди. 
 
Унда Б. Мардиевга ҳукм ўқилди. Унга кўра, Ботир Мардиевга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жазо чоралари белгиланди. 
 
 
ЎзА