ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР АКАДЕМИЯСИ МАГИСТРАНТЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

13 май 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг мажлислар залида Қуролли кучлар академияси магистрантлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Олий суд судьялари, ходимлари ва оммавий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Учрашув Олий суд буюртмаси билан тасвирга олинган ва оилавий ажримларнинг олдини олишга бағишланган “Фарзанд – омонат” қисқа мертажли бадиий фильм тақдимоти билан бошланди.

Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров тадбирни очар экан, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг Академия магистрантлари Олий суд судьяларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Қизғин савол-жавоб тарзида кечган учрашув сўнггида Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров Олий суд судьялари муаллифлигида нашр этилган оила, мерос, васийлик ва суд амалиётига оид китоблар тўпламини Қуролли кучлар академияси кутубхонаси учун туфҳа этди. 

 Тадбир якунида Академия магистрантлари Олий суд тарихи музейи билан яқиндан танишдилар.

 

Олий суд Матбуот хизмати