Маърифат соатида ОИТСга қарши кураш муаммоси тилга олинди

24 май 2019

Сирдарё вилоят иқтисодий судининг маърифат соатига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ОИТСга қарши курашиш марказидан мутахассис таклиф этилди.

Тадбирда шифокор “ОИТС касалликларини келиб чиқиш сабаблари, инсон организмига таъсири ва даволаш усуллари” мавзусида маълумот берди.

Таъкидландики, бу касаллик айни пайтда аср муаммосига айланган. Нотиқ ўз сўзида касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари хусусида тўхталди ва вилоятда унга қарши кураш борасида олиб борилаётган чоралар ҳақида гапирди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ушбу касалликка қарши жиддий кураш олиб борилаётганини таъкидлаб, берилган саволларга жавоб қайтарди.

Сирдарё вилоят иқтисодий суди