МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР

25 май 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 январдаги “Республика судларининг 2018 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги вазифалари тўғрисида”ги  қарорниниг 31-банди ижроси доирасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд ва Жиззах вилоят судлари судьялари иштирокида видеоконференцияалоқа режимида “Битимлар ҳамда ер низолари” бўйича минтақавий семинар ўтказилди.

Минтақавий семинарда судьялар ишни кўриш жараёнида келиб чиқаётган муаммоларнинг ечими юзасидан зарур маълумотларга эга бўлишди.

Семинар якунида келгусида ҳам шу каби минтақавий семинарлар ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

 

Олий суд Матбуот хизмати