ОЛИЙ СУД СУДЬЯЛАРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТДИ

01 ноябрь 2018

Тадбир давомида Чимбой туманидаги “Мурувват” ногиронлар интернат уйида 215 нафар мурувватга ташна инсонларга хайрия дастурхони ёзилиб, уларга кийим-кечаклар туҳфа этилди.

korakalpog-sajer-kabul.png

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х. Ёдгоров бошчилигида Олий суд судьялари Қорақалпоғистон Республикасида сайёр қабуллар ташкил этди. Уч кун давомида қорақалпоғистонлик судьялар билан бирга Нукус шаҳри, Чимбой, Қўнғирот, Беруний туманларида фуқаролар қабул қилинди. Уларнинг мурожаатлари тегишли тартибда ўрганиб чиқиш учун назоратга олинди.  

Озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган 7 нафар шахсни тегишли муассаса томонидан келтирилган тақдимнома асосида уларни муддатидан илгари озод қилиш ва тайинланган жазоларни енгилроқ жазо тури билан алмаштириш билан боғлиқ материаллар ҳам кўриб тамомланди. 4 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиб, суд залидан қамоқдан озод қилинди.  

Чимбой туманида жойлашган “Мурувват” ногиронлар интернат уйида хайрия тадбири ўтказилиб, 215 нафар кишига хайрия дастурхони ёзилиб, уларга кийим-кечаклар туҳфа этилди.  

Элликқалъа туманидаги Гулдурсун овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила вакили Сапаргул Шониёзовага ногиронлик аравачаси топширилди. 

 

ЎзА