ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

16 июль 2019

2019 йил 17 июль куни соат 15.00да Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан даъвогар Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг Матлюба Мамадалиеванинг манфаатини кўзлаб жавобгар Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси”га нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун иш ҳақи ундириш ҳақидаги фуқаролик ишини кўриб чиқиш белгиланган.

oliysudplenumimazhlisi.jpg

Олий суд судлов ҳайъатининг суд мажлисида мазкур фуқаролик ишини кўриб чиқиш жараёнини ёритиш истагида бўлган оммавий ахборот воситалари вакиллари эртага 17 июль соат 11.00 гача Матбуот хизматига маълум қилишларини сўраймиз.

Манзил: Тошкент, А.Қодирий кўчаси, 1 уй

 

Телефон: 71-239-02-43
Телеграмм: 99-914-74-72