ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

14 март 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Олий суд раҳбарияти ҳамда Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров немис ташкилоти раҳбари Й.Пуделькани қутлар экан, кейинги пайтда суд-ҳуқуқ тизимида халқаро ҳамкорлик ривожланиб бораётганини таъкидлади. Ўз навбатида меҳмон ҳам Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга юқори баҳо берди.
 
Учрашувда ўтган давр мобайнида Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамиятининг “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” дастури кўмагида амалга оширилган тадбирлар натижалари сарҳисоб қилиниб, келгусидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур битим Ўзбекистонда судлар фаолиятини ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришдаги долзарб муаммолар муҳокамасига бағишланган халқаро конференция, давра суҳбатлари ва тренингларни ўтказиш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида ривожланган мамлакатларга хизмат сафарлар уюштириш, суд амалиётига оид махсус адабиётларни тайёрлаш ва бошқа йўналишлардаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган.
 
Олий суд Матбуот хизмати