ПОЙТАХТ СУДЛАРИ РАИСЛАРИ АХБОРОТ БЕРИШДИ

19 июль 2019

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида пойтахт судлари томонидан 2019 йилнинг биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширган ишлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

       Унда жамоатчилик  ва оммавий ахборот воситалари  вакилллари иштирок этишди.

        Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Б.Исламовнинг  маълумот беришича, 2019 йилнинг  биринчи ярмида Тошкент шаҳрида умумий жиноятлар сони 649 тага ёки 18,7 фоизга камайган.

Пойтахтнинг жами 505 та маҳаллаларидан 313 тасида 192 та (38,0%) маҳаллаларда жиноят содир этилмаган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судларининг иш фаолияти Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга, одил судловни амалга оширишда фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий барқарорлигини сақлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларг олдини олишга қаратилди.

Кўриб тамомланган 2.055 (2.664) та иш бўйича 2.736 (3.549) нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 479 (777) нафар шахсга нисбатан 450 (717) та ишлар тугатилган, шундан 434 (607) нафар шахсга нисбатан 420 (584) та иш тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган, 70 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган.

Жиноят оқибатида етказилган 47,9 млрд. сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 250 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

1.648 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 316 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган, 1.446 нафар шахс муддатидан илгари жазодан (қамоқдан) озод қилинган, 84 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган, 645 та ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган 2018 йил 14 февралдаги ва 2018 йил 19 июндаги Қарорлари ижроси доирасида Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда судларнинг ролини ошириш, судьялар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳалққа етказиш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида алоҳида режага асосан ҳар 15 кунда халқ билан очиқ мулоқот йўлга қўйилиб, ҳар 15 кунда туман судлари раислари “Тошкент” телеканалининг жонли эфирдаги “Одил судлов” кўрсатувида иштирок этиб келишмоқда.

“Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида Тошкент шаҳар туман судлари судьялари ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларига доимий бириктирилган. Судьялар ўзларига бириктирилган 505 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар ўтказиб келмоқдалар.

Судлар томонидан 1.071 та (42,6%) жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган, жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф қилиш тўғрисида 2.399та (95,5%)хусусий ажримлар чиқарилган. Суд амалиёти юзасидан 18 та умумлаштириш қилинган.

Судьялар томонидан қабул қилинган суд ҳужжати ўқиб эшиттирилгандан сўнг унинг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тўлиқ тушунтириб берилмоқда.

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида маҳалла, ўқув муассасалари ва ташкилотларда жами 1.424та очиқ мулоқотлар ўтказилди, оммавий ахборот воситалари орқали 948 та чиқишлар қилинди.

Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Дастури асосида, барча судларимиз оптик толали алоқа тармоғи орқали Олий суднинг корпоратив тармоғига уланиб, судларда марказлашган электрон маълумотлар базаси ишга туширилди, шаҳар судининг мажлислар залига видеоконференцалоқа тизими ўрнатилди. 2018 йил 1 октябрдан судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш амалиёти ишга туширилди, Яшнобод, Яккасарой ва Чилонзор туман судларида суд мажлисларини интернет тармоғи орқали онлайн трансляция қилиш  жорий этилди.

Жорий йилнинг 6 ойида судларда жами 19 та жиноят ишлари видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб кўриб чиқилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси Ў. Холовга сўзларига кўра, биринчи ярим йилликда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар ва туманлараро судлари томонидан жами 13 881 (15370) та фуқаролик иши тамомланган.

Туманлараро судлари томонидан тамомланган фуқаролик ишларининг 12 069 (13 108) таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарган бўлиб, шундан 10 062 та иш бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 2007 та иш бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниб, 599 та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган ва 1196 та фуқаролик иши бўйича даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган. 3363 та ишлар сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиб, кейинчалик шу қарорлардан 40 таси суд томонидан бекор қилиниб, иш тарафлар иштирокида қайта кўриб чиқилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан 2019 йилнинг биринчи ярмида 17 (51) та фуқаролик иши тамомланган бўлиб, шундан 12 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Ҳал қилув қарори чиқариб кўрилган ишларнинг 11 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 1 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниб, 1 та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган ва 4 та фуқаролик иши бўйича даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган.

Биринчи инстанцияда кўрилган ишлар таҳлилидан кўринишича, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан ҳал қилув қарори чиқарилган ишлардан ишга тиклаш ҳақидаги ишлар 56 тадан 90 тага (шундан 38 та даъво қаноатлантирилган), оталикни белгилаш ҳақидаги ишлар 48 тадан 54 тага(шундан 38 та даъво қаноатлантирилган), никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар 2515 тадан 2700 тага (шундан қаноатлантирилган даъво 1393 та), фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлигига етказилган зарарни ундириш ҳақидаги ишлар 23 тадан 40 тага (шундан 30 та даъво қаноатлантирилган) кўпайган.

Шу билан биргаликда, ҳал қилув қарори чиқариб кўрилган мерос билан боғлиқ низолар 178 тадан 127 тага (шундан 105 та даъво қаноатлантирилган), олди-сотди шартномаси билан боғлиқ низолар 75 тадан 64 тага (шундан 26 та даъво қаноатлантирилган), уйдан кўчириш ҳақидаги ишлар 179 тадан 145 тага (шундан 105 та даъво қаноатлантирилган), ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги ишлар 166 тадан 88 тага (шундан 63 та даъво қаноатлантирилган) камайган.

Юқоридагилардан ташқари, туманлараро судлари томонидан 2019 йил биринчи ярмида низосиз талаблар бўйича 4757 та суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризалар тамомланган.

Суд қарорларининг қонунийлиги, суд амалиётини тўғри йўлга қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда, бу борада шаҳар судида, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари судлари судьялари билан ўтказиладиган минтақавий семинарларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Суд амалиёти бўйича обзорлар тайёрланиб, судларга етказилмоқда.

Бундан ташқари, фуқаролик ишларини кўриш вақтида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан турли идоралар ва мансабдор шахслар номларига жами 91 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Қайд этиш жоизки, судьялар томонидан чиқарилаётган адолатли қарорлар фуқаролар томонидан эътиборсиз қолдирилаётгани йўқ. Ўтган 6 ой давомида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари судья ва суд ходимларининг хатти-ҳаракати юзасидан 31 та ташаккурнома, миннатдорчилик ва мақтов хатлари келиб тушган.

Тошкент шаҳар Маъмурий судининг раиси Н.Акбаровнинг маълумот беришича, Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан 6 ой давомида жами 29840 нафар шахсга нисбатан 26838 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилган бўлиб, шундан 22865 нафар шахсга нисбатан  20710 та маъмурий иш бўйича жазо тайинланган, 6975 нафар шахсга нисбатан 6128 та маъмурий иш ҳаракатдан тугатилган.

Тошкент шаҳар маъмурий судининг кассация инстанциясида жами 1296 нафар шахсга нисбатан 1252 та маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 223 нафар шахсга нисбатан 207 та маъмурий иш бўйича суд қарорлари бекор қилинган, 234 нафар шахсга нисбатан 232 та маъмурий иш бўйича суд қарорлари ўзгартирилган.

Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан 2019 йилнинг 6 ойи давомида жами 762 та (2018 йилнинг 6 ойи давомида 776 та) оммавий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 416 таси (330 та) қаноатлантирилган, 230 таси (264 та) рад этилган, 41 таси (62 та) кўрмасдан қолдирилган, 75 таси (120 та) иш юритишдан тугатилган.

Тошкент шаҳар маъмурий судининг апелляция инстанциясида жами 165 та оммавий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 54 таси бўйича суд қарори бекор қилинган, 9 таси бўйича суд қарори ўзгартирилган.

Кассация инстанциясида жами 83 та оммавий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 41 таси бўйича суд қарори бекор қилинган, 2 таси бўйича суд қарори ўзгартирилган.

Хусусан, Тошкент шаҳар маъмурий судининг апелляция ва кассация инстанцияларида мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ҳамда қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар бўйича жами биринчи инстанция судларининг 21 та қарорлари бекор қилиниб, фуқароларнинг аризалари рад этилган бўлса, 18 та иш бўйича қарорлар бекор қилиниб, аризалари қаноатлантирилган, 11 та иш бўйича қарорлар бекор қилиниб, ариза бўйича иш юритиш тугатилган, 1 та иш бўйича қарор бекор қилиниб, ариза кўрмасдан қолдирилган, 44 та иш бўйича қарорлар бекор қилиниб, аризалар янгитдан кўриш учун биринчи инстанцияларга юборилган.

Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан 6 ой давомида жами 13.306 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган бўлиб, умумий кўрилган ишларнинг 49,6 фоизини ташкил қилади.

Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг раиси Л.Абдуллаев маълум қилишича, Тошкент шаҳар ва Тошкент туманлараро иқтисодий судларининг жорий йил иккинчи чорак якунлари бўйича фаолиятининг таҳлил натижаларига эътибор қаратиладиган бўлса, судларга, жами 17.603 та ариза ва даъво аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 11.068 та ариза ва даъво аризалар иш юритувга қабул қилинган, 3.596 тасини қабул қилиш рад этилган ва қайтарилган, 11.987 таси мазмунан кўриб чиқилган, шундан 10.049 таси қаноатлантирилган, 1.099 таси рад қилинган, 381 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 458 та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган. Кўрилган ишларни 2.946 таси, яъни 25 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Кўрилган даъволар бўйича даъвогарлар фойдасига, жами 1 трлн. 534 млрд. 391 млн..сўм маблағларни ундириш бўйича ижро варақалар берилган. Шунингдек, 40 млрд. 623 миллион 510 мин. сўм давлат божини бюджетга ундирув бўйича ижро варақалар берилган. Бундан ташқари, тарафлар томонидан 7 млрд. 415 миллион сўм давлат божи ихтиёрий тўланган.

Мазмунан кўрилган иқтисодий ишларнинг иш тоифалари бўйича ажратилганда: фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари бўйича 7.786 та, маъмурий ҳуқуқий муносабатлари бўйича 4.041 та, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга доир кўрилган ишлар 2 та, ташкилотлар ва фуқароларни банкротлигига оид муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар 111 та, корпоратив ҳуқуқий муносабатлар бўйича эса 47 тани ташкил этади.

Тошкент шаҳар иқтисодий суди томонидан ишларни сайёр суд мажлисига тайинлаш ва уларнинг ўз вақтида кўрилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган бўлиб, 2.946 та, яън 24,5 фоиз иқтисодий ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Тадбирда Тошкент шаҳар судлари раислари оммавий ахборот воситаларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

                                              

         Олий суд Матбуот хизмати