САЙЁР УЧРАШУВ

24 май 2019

Хоразм вилояти  Хонқа хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.Учрашувда маҳалла фуқаролари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Мазкур тадбир ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлилигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Хоразм вилоят иқтисодий судининг судьяси Н.Аллаберганова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун моҳияти ҳақида тўхталар экан, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш муҳим шартлардан бири эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда берилган савол ва муаммоли масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Хоразм вилояти иқтисодий суди