САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ИҚТИСОДИЙ СУДИ ТАШАББУСИ БИЛАН ЁШЛАРГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНМОҚДА

26 апрель 2019

Самарқанд вилояти иқтисодий суди ходимлари Самарқанд шаҳар 14-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига китоблар совға қилишди.

 

samarkand11.png

 “Самарқанд вилояти иқтисодий суди судьяси О.Асатов, бўлим бошлиғи М.Фозилов ва девонхона мудири Л.Абдурахмоновлар ўқувчиларга китоб билан дўст тутиниш, унинг ҳаётдаги ўрни ҳақида сўзлаб бердилар. 
 
Президент томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” йўналиши ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънан баркамол бўлиб улғайишига, уларнинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини оширишга, китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган.
 
Дарҳақиқат, Президентимиз такидлаганидек “Китоб  инсоннинг ички дунёсига нур олиб киради. Китобга меҳр қўйган, у билан дўст тутинган инсоннинг кўнглига хотиржамлик, маънавий оламига эса гўзаллик ошуфта бўлади. Зеро, ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди”.
 
samarkand12.png
 
Шунингдек, Пасдарғом туман иқтисодий суди раиси Л.Асатов Қўшработ туманидаги ўзи ўқиган 48-умумий ўрта таълим мактабига, Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси С.Қувватов Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 73-умумий ўрта таътим мактабларида бўлиб, ўқувчиларга ўзларининг шахсий кутубхонасидан бадиий ва илмий-оммабоп китоблар жамланмасини совға қилди.
 
Китобхонлик тарғиботига қаратилган бу каби китоб улашишлар Самарқанд вилояти иқтисодий суди  ташаббуси билан давом этмоқда.
 
 
Самарқанд  вилоят иқтисодий суди