СУД РАИСЛАРИ МАКТАБЛАРГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИШДИ

29 март 2019

Китоб билим манбаи, у инсонни тарбиялайди, юксак инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб, вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позизицияга эга бўлади.

Президентимизнинг хайрли ташаббуси билан жойлардаги кутубхоналарга  китоблар совға қилиш таклифи кенг жамаотчилик ҳамда раҳбарлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ташаббус  ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммалаштириш, улуғ аждодларимизга муносиб ворисларни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.

“Ўзим ўқиган мактабга китоб совға қиламан” шиори остида Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят судлари ҳам фаол иштирок этди. Жумладан, Сирдарё вилояти иқтисодий суди раиси А.Худойбердиев Янгиер шаҳрида жойлашган ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган мактаб интернатига 50 турдан ортиқ китоблар совға қилди.

Худди шунингдек, Сирдарё вилоят маъмурий суди раиси А.Аҳмедов Янгиер шаҳридаги 7-сонли мактабга, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди раиси Ж.Худойназаров Гулистон шаҳридаги 2-сонли мактабга турли номдаги  бадиий китоблар тақдим қилди.

 

Н.Сулаймонов,
Сирдарё вилояти иқтисодий суди бўлим бошлиғи