СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ РАИСИНИНГ АНДИЖОНДАГИ МУЛОҚОТЛАРИ

13 май 2019

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда барча соҳаларда ислоҳотлар жадал суратларда амалга оширилмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳаси ҳам бундан мустасно эмас.

 

Судьялар олий кенгашининг ташкил этилиши, Судьялар одоб-аҳлоқ кодексининг қабул қилиниши эзгу ишлардан саналади.
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Убайдулла Қурбонович Мингбоев ва кенгаш аъзолари Андижон вилоятига ташриф буюриб, вилоятдаги барча судьялар, уларнинг ота-оналари, суд ходимлари, Андижон вилоятида судьялар корпусини шакллантиришга кўмаклашувчи комиссия, судьяликка номзодлик учун заҳирага олинганлар ва бошқа кенг аҳоли билан учрашув ўтказди.
 
Судьялар олий кенгаши раиси У.Мингбоев мулоқотларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, судьяларга берилаётган имтиёз ҳамда қулайликлар, айни дамда судьялар маъсулияти ҳам ошириб борилаётганлигига, судьяларнинг халқни, давлатни суд фаолиятидан рози қилишга қаратилганлигига эътиборни қаратди.
 
 
Кенгаш раиси ўз сўзида Мустақилликнинг илк даврларида судьяларнинг иш шароитлари ва уларнинг ижтимоий муҳофазаси ҳозиргидек яхши бўлмаганлиги, аммо шунга қарамасдан судьялар ҳалол ва виждонан ишлашга ҳаракат қилганлигини, эндиликда судьялар ва суд ходимларига яратилган шароит ўзгарганлиги, бу шароитлардан фойдаланган ҳолда янада ҳалол, виждонан ишлаш кераклиги ҳақида сўз юритилди. 
 
Шунингдек, нотиқ ўз сўзида “Судлар тўғрисида”ги қонунда судьянинг қасамёди бежизга киритилмаганлигини, ҳар бир судья шу қасамёдига содиқ бўлиши, ишдаги ҳар бир ҳолатда судья қасамёдини унутмаслиги, бундан ташқари ишда ва ишдан ташқари вақтларида “Судьяларнинг одоб-аҳлоқ кодекси” талабларига риоя қилиши, ҳукм чиқараётганида, фуқарони қабул қилаётганида судьяларнинг мурожаатларидаги ваъдаларини ёдда тутиши зарурлигини эслатиб ўтди.
 
Тадбирда Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин қизлар қўмитаси раиси Равшаной Жўрабоева, Андижон вилоят Судьялар фахрийлари кенгаши раиси Одинахон Насретдинова, судьяларнинг ота-оналаридан вакил сифатида Қобилжон Исамиддиновлар сўзга чиқиб, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар фақат ҳалқ манфаати учун эканлигини таъкидлашди. 
 
Жумладан сўзга чиққанлар Андижон вилоятидаги судьялар корпуси шу ислоҳотларга муносиб тарзда иш олиб бораётганлиги, ишларнинг аксарият қисми сайёр тартибда кўрилаётганлиги, низоли оилаларни яраштириш ишларида фаол иштирок этаётганлигини, жойлардаги ўзини-ўзи бошқариш органлари билан судларнинг ҳамкорлиги етарли даражади йўлга қўйилганлиги, судьялар ўз иш амалиётини, ҳалқни давлатдан ва суд фаолиятидан рози қилиш мақсадида тубдан ўзгартирганлигини мамнуният билан айтиб ўтдилар. 
 
 
Муаззам Тиллабоева,
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти суди ходими