ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ “ОДИЛ СУДЛОВ” - “ПРАВОСУДИЕ” ҲУҚУҚИЙ, ИЛМИЙ-АМАЛИЙ НАШРИНИНГ 2019 ЙИЛ ЯНВАРДАГИ 1-СОНИ ЧОП ЭТИЛДИ

12 март 2019

Журналнинг 1-сонида “Қонунчилик ва расмий ҳужжатлар” рукнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, “Олий суд Пленуми қарорлари” рукнида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарори ўзбек ва рус тилларида чоп этилган.

odil-sudov-oblozka.jpg

“Ислоҳотлар йўлида” рукнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари  Р.Саидовнинг “Ислоҳотлар самарадорлигининг ҳуқуқий кафолатлари” мақоласи эълон қилинган.

“Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари” рукнида жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раиси Т.Сафаровнинг “Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш йўлида”, жиноят ишлари бўйича Қибрай туман суди раиси С.Аширматовнинг “Ҳуқуқ ва манфаатлар ҳимояси йўлидаги яна бир муҳим қадам”, юридик фанлар доктори, профессор, М. Мамасиддиқов ва майор Ў.Давлетовнинг “Ҳарбий судлар”  каби мақолалари  чоп этилган.

“Судлар фаолиятидан” рукнида фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Н.Расуловнинг “Хотин-қизлар - суд ҳимоясида” мақоласи берилган.

“Жиноят ҳуқуқи ва жараён” рукнида жиноят ишлари бўйича Кегейли туман суди раиси А. Бекмановнинг “Жазо турлари ва уларни тайинлаш тартиби” мақоласи чоп этилган.

“Инсон ва ҳуқуқ” рукнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси “Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш” кафедраси ўқитувчиси Б.Эгамбердиевнинг “Миграция жараёнларини тартибга солишда ички ишлар органларининг жамоат тузилмалари билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий жиҳатлари” мақоласи эълон қилинган.

Мақолада ноқонуний миграция профилактикасини амалга оширишда ички ишлар органларининг жамоат тузилмалари билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий жиҳатлари юзасидан  айрим мулоҳазалар билдирилган.

“Иқтисод ва ҳуқуқ” рукнида Тошкент шаҳар прокурорининг ёрдамчиси, юридик фанлари доктори, доцент Т. Умаровнинг “Эркин иқтисодий зона иштирокчиларининг ҳуқуқий билимларини оширишнинг айрим масалалари” мақоласи билан танишиш мумкин.

Шунингдек, “Фуқаролик ҳуқуқининг айрим масалалари” рукни остида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Г.Муллабаеванинг “Қонун бўйича ворисликнинг ўзига хос жиҳатлари” мақоласи босилган.

“Тарих саҳифалари” рукнида чоп этилган ҳуқуқшунос А.Рахмоновнинг “Бухоро вилояти суди тарихи” мақоласида  Бухоро вилоят суди тарихи баён қилган.

Бундан ташқари  “Савол ва жавоб”, “Тадбиркор ва ҳуқуқ” рукнларида журналхонларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилган.