ЗИРАК ЎҒРИСИГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

06 февраль 2019

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида судланувчи М. С. га тегишли жиноят иши кўриб чиқилди. 

zirak.png

Суд ҳукмига кўра, М. С. 2018 йил 1 ноябрь куни 152-сонли мактаб олдида вояга етмаган К. Н. нинг бўлаётган воқеани тўлиқ англаб етиш қобилиятига эга эмаслигидан фойдаланган ҳолда, алдов йўли билан қулоғидаги 1 миллион 250 минг сўмлик тилла зиракларини ечиб олади. 
 
Ушбу зиракларни К. Н. нинг сумкасига солиб қўйгандек ҳаракат қилиб, ўзига олиб қолади. Яъни ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинади. 
 
Бундан ташқари, М. С. 2018 йил 16 ноябрь куни алдов йўли билан вояга етмаган М. И. ва М. Т. нинг қулоғида бўлган ҳар бирининг нархи 500 минг сўмлик тилла зиракларни ечиб олиб, ўрнига худди шунга ўхшаш сариқ металлдан ясалган зиракларни уларнинг сумкаларига солиб қўяди ва воқеа жойидан яширинади. 
 
Суд мажлисида судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлди. 
 
М. С. га жазо тайинлашда унинг содир қилган жиноятига тўлиқ иқрорлиги, моддий зарар тўлиқ қопланганлиги, муқаддам судланмаганлиги, оилавий ва моддий аҳволи инобатга олинди. 
 
Жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси ва шахси эътиборга олиниб, инсонпарварлик ва одиллик принципларига амал қилинди ва судланувчига тегишли жазо тайинланди. 
 
 
ЎзА